21 окт 07:53
Янгиликлар
Футбол
Азиз Ҳайдаров ажойиб гол урди ва жамоасига илк ғалабани келтирди
Кеча БАА про-лигасида 5-турдан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Азиз Ҳайдаров фаолият олиб бораётган "Ажман" клуби сафарда италиялик машҳур мураббий Чезаре Пранделли бошқараётган "Ал Наср" меҳмони бўлди. Қувонарлиси баҳсдаги ягона голни айнан Ҳайдаров уришга эришди.
Унинг голи жуда чиройли чиқди. Ҳамюртимиз учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. "Ажман" 3 очко билан 12 жамоа орасида 10-поғонада бормоқда. Клуб чемпионатда илк ғалабасига эришди.
"Ал Наср" - "Ажман" 0:1
Гол: Азизбек Ҳайдаров 7
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар