UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

07 дек 15:58
Янгиликлар

Дзюдо

Азизжон Камилов Римда Италия спорти мутасаддилари билан учрашди

Теглар :  Дзюдо
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Италия пойтахти Рим шаҳрида ушбу мамлакат дзюдо федерацияси раҳбари билан учрашув ўтказди.

Камилов расмий мақомдаги ташриф чоғида Италия яккакураш спорт турлари (FILJKAM) ва дзюдо федерациялари президенти Доменико Фалькони, бош котиб Массимилиано Бенуччи, техник директор, япониялик Киёши Мураками, Италия кураш (ўзбек кураши) федерацияси президенти Витторио Жоржи ҳамда ушбу тадбир ташкилотчиси Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулотда ва мухтор элчиси Отабек Акбаров билан учрашди.   

Ишчан руҳда ўтган учрашув давомида қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Улар орасида Ўзбекистон ва Италия дзюдо федерациялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, Тошкентда икки давлат асосий таркиб терма жамоаларининг қўшма йиғинини ўтказиш, спорт тиббиёти ва фармакология соҳасида биргаликда ишлаш, икки мамлакат мураббий ва ҳакамлари учун қўшма семинарлар ташкил этиш каби масалаларни алоҳида таъкидлаш ўринли бўлади. 

Шунингдек, Азизжон Камилов яккакураш спорт турлари учун база вазифасини ўтовчи Олимпия марказига ҳам ташриф буюрди. Барча шароитларга эга замонавий марказда Италиянинг олимпия оиласига мансуб яккакураш спорт турлари бўйича турли ёш тоифасидаги терма жамоалари машғулот ўтказади. 

Учрашув сўнггида Азизжон Камилов Италия дзюдо федерацияси президенти Доменико Фальконини Тошкентга таклиф қилди. Ўзбекона урф-одатларимизга кўра тўн кийдирилди. Таклифни хурсандчилик билан қабул қилган Фалькони тез орада Ўзбекистонга ташриф буюришга ваъда берди. Федерация раҳбарлари бир-бирларига тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси - Токио-2020 Олимпиадасида омад тилашди. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси мазкур учрашувни ташкил этишда амалий кўмак берган мамлакатимизнинг Италиядаги фавқулотда ва мухтор элчиси Отабек Акбаровга миннатдорчилик билдиради.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг