UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54Жасур Алижанов МPL 9 нинг санаси ва манзилини очиқлади 0 15:32Тошкентда шахмат бўйича "Георгий Агзамов хотира турнири" старт олди 0 15:11UFC россиялик аралаш яккакураш усталари ўртасидаги қизиқарли жангни эълон қилди 0 14:50Депайнинг агенти: "Бу ёлғон!" 0 14:29Майами WTA-1000 турнирида 1/2 финал жуфтликлари маълум бўлди 0 14:08Жасур Алижанов Маҳмуд Мурадовнинг навбатдаги жангида ҳам мураббийлик қиладими? 0 13:47Яхши янгилик: UFC видео-ўйинида илк бор ўзбекистонлик жангчи пайдо бўлиши мумкин 0 13:39"Great Silk Way-2024". Баҳодир Жалолов иштирокидаги финал жанги ўтказилмайди 0 13:26Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради 0 13:03Янник Синнер Майами "Мастерс" 1/2 финалида 0 12:42Жонни Уокер ҳамюртимизнинг собиқ рақибига қарши жанг қилади 0 12:21Ўзбекистонлик спортчилар оиласида туғилган фигурали учувчи жаҳон рекордини ўрнатди 0 12:00Хави "Барселона"да қолиши мумкин, лекин бош мураббий сифатида эмас! 0 11:39Александрова Майами WTA-1000 турнири 1/2 финалига чиқди 0 11:18Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар боксчиси финалга йўл олди. Қозоғистон ва Россияданчи? 0

20 май 18:05
Янгиликлар

Велоспорт

БАА велоспорт федерацияси раҳбари МОҚқа ташриф буюрди

Теглар :  ВелоспортМОҚ
Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Бирлашган Араб Амирлиги велоспорт федерацияси президенти Осама Аҳмад ал-Шафат бошчилигидаги делегация кеча куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида меҳмонларни Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев, Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Фарҳод Турдиев ҳамда Ўзбекистон велоспорт федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Елена Черникова кутиб олдилар. 

Даставвал меҳмонлар қўмита музейида бўлиб, бу ер ўрнатилган турли экспонатлар, кубок ҳамда медалларни кўздан кечирди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказида бўлиб, марказ фаолияти билан яқиндан танишдилар.

БАА велоспорт федерацияси президенти Осама Аҳмад ал-Шафат Ўзбекистонда спорт соҳасини тараққий эттириш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади ва бу каби учрашувлар ўзаро ҳамкорлик ришталарини янада кенг қулоч ёзишига хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

“Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда келажак эгаларини ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳар қанча тахсинга сазовор. Юртингизда, шунингдек, Олимпия ҳаракатини ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни кўриб, очиғи хайратга тушдим.

Менинг бу сафарги ташрифимдан кўзланган асосий мақсад ўзаро ҳамкорлик ришталарини янги босқичга олиб чиқишдан иборат. Хабарингиз бор, бизда “Абу-Даби тур”, “Тур Дубай” ва “Тур Шаржа” каби халқаро велопойгалар мунтазам равишда ўтказилиб туради. Агарда Ўзбекистон жамоаси ҳам ана шу велопойгаларда иштирок этса, нур устига аъло нур бўларди.

Бундан ташқари Ўзбекистонда ва БААларида ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш таклифини ҳам илгари сурмоқчимиз. Шуни ишонч билан айта оламанки, ҳамкорликда ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғинлари ҳар икки томонга ҳам ижобий натижа беради”, - деди БАА велоспорт федерацияси раҳбари. 

Ташриф сўнгида меҳмонларга Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг