UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

05 июн 13:13
Янгиликлар

Гимнастика

Бадиий гимнастика бўйича "Камолот кубоги" халқаро турнири якунланди

Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича қизлар ўртасида "Камолот" кубоги" халқаро турнири бўлиб ўтди.


“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг асосий фаолият йўналишларидан бири ёшлар орасида жисмоний баркамолликни тарғиб қилиш, спортнинг оммавий ва миллий турларини, халқ ўйинларини ривожлантиришга кўмаклашиш, турли мусобақа ва турнирлар ўтказишдан иборат. Бу борада ташкилот томонидан ташкил этилаётган турли лойиҳалар, спорт мусобақалари ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Камолот” маликаси", “Камолот” шахмат тахтаси", “Камолот" ғунчалари” сингари мусобақалар шулар жумласидандир.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши томонидан бадиий гимнастика бўйича “Камолот" кубоги” халқаро турнирининг ташкил этилиши ҳам ана шу эзгу мақсадга хизмат қилди. Турнирда мамлакатимиз спортчилари билан бирга Россия, Қозоғистон, Исроил, Ҳиндистон каби давлатлардан юздан зиёд спортчи қиз иштирок этди.

Икки кун давомида гимнастикачилар ўз тажриба ва маҳоратини, истеъдод ва салоҳиятини мухлису мутахассисларга намойиш этди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг