UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

27 мар 08:53
Янгиликлар

Гимнастика

Бадиий гимнастика. Гран-при якунланди, навбат жаҳон кубогига

Франциянинг Тье шаҳрида бадиий гимнастика бўйича нуфузли халқаро мусобақалардан бири ҳисобланган 32-Гран-При турнири якунига етди.

Мусобақада Австрия, Озарбайжон, Беларусь, Болгария, Исроил, Италия, Испания, Германия, Венгрия, АҚШ, Канада, Франция, Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон ва бошқа мамлакат вакиллари иштирок этишди. 

Беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сабина Ташкенбаева булава билан машқларда финалгача етиб борди. Кўпкураш якунларига кўра эса у 16-натижани қайд эта олди. 

Жамоавий баҳсларда терма жамоамиз шарафини Сафия Қосимова, Динара Равшанбекова, Нилуфар Шомуродова, Ксения Александрова ва Камола Эрназаровалар ҳимоя қилишди. Дунёнинг кучли гимнастикачилари қаторида қизларимиз ҳам муносиб иштирок эта олишди. Учта тўп ва иккита арқон машқида вакилаларимиз саккизинчи ўринни эгаллашди. 

Айни пайтда қизларимиз мураббийлар Талия Абдураманова, Мая Филиппова ва Валерия Давидовалар бошчилигида 30 март куни Болгария пойтахти София шаҳрида бошланадиган жаҳон кубогига тайёргарлик кўришмоқда. 

Маълумот учун, бўлажак жаҳон кубогида дунёнинг 33 мамлакатидан 57 нафар гимнастикачи иштирок этади. Жамоавий баҳсларда эса 18 та терма жамоа иштирок этиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг