UZ

Сўнгги янгиликлар

11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0

29 июн 14:41
Янгиликлар

Гимнастика

Бадиий гимнастика: Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган қизларимиз тантанали кутиб олинди

Жорий йилнинг 20-27 июнь кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида бадиий гимнастика бўйича қитъа биринчилиги бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада бадиий гимнастика бўйича аёллар ва ёшлардан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоалари юқори савияда иштирок этишди. Осиё чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18 та медаль (10 та олтин, 7 та кумуш, 1 та бронза) қўлга киритди.

Осиё чемпионатида муносиб иштирок этган бадиий гимнастикачиларимиз бугун тунда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон гимнастика федерацияси, спортчиларнинг ота-оналари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Вакилаларимизнинг қитъа биринчилигида қайд этган натижалари билан танишинг.

Осиё чемпионати, жамоавий баҳслар (катталар ўртасида):

1. Ўзбекистон,

2. Қозоғистон,

3. Япония.

Осиё чемпионати, жамоавий баҳслар (ўсмир қизлар ўртасида):

1. Қозоғистон,

2. Ўзбекистон,

3. Япония.

Осиё чемпионати, катталар ўртасида:

Икрамова Тахмина — 4 та олтин, 1 та кумуш,

Ташкенбаева Сабина — 1 та кумуш.

Гуруҳ чиқишлари (Ибрагимова Шаҳзода, Аъзамова Нилуфар, Исъҳоқзода Мумтозабону, Жуманиязова Наргиза, Абдурауфова Хуршидабону, Пак Мария) 2 та олтин, 1 та кумуш.

Осиё чемпионати, ўсмир қизлар ўртасида:

Усова Наталя 1 та олтин, Сарансева Анастасия 1 та кумуш, Аталянс Эвелина 1 та олтин, Савадян Вилана 1 та олтин. Гуруҳ баҳслари (Доменика Дамирова, Иродахон Садиқова, Диёра Бахтиёрова, Мубина Камолова ва Амира Мирзаёрова) 2 та кумуш, 1 та бронза.

Шунингдек, Осиё чемпионатида жами 15та давлат иштирок этган бўлиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Ўзбекистон терма жамоаси эгаллади. 2-ўрин Қозоғистон терма жамоасига насиб этди. 3-ўринни япониялик бадиий гимнастикачилар қўлга киритишди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамюртларимизни Осиё чемпионатидаги муносиб иштироки билан муборакбод этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг