UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0

16 апр 08:51
Янгиликлар

Гимнастика

Бадиий гимнастика. Тошкентда Жаҳон кубогининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Маълум қилганимиздек, Тошкентда нафис спорт тури бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи бошланди.

Кеча, 15 апрель куни пойтахтимиздаги Гимнастика саройида ушбу нуфузли мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


Тадбирда Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов ва унинг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов ҳамда Шерзод Ташматов, Ўзбекистон гимнастика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Руслан Мустаев, Халқаро гимнастика федерацияси мутасаддилари, спорт жамоатчилиги ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.



Расмийлар ўз нутқларида мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун яратилаётган кенг имкониятлар, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталишди.



Мусобақа расман очиқ деб эълон қилингач, тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилди. Унда пойтахтимизда фаолият олиб бораётган бир қатор гуруҳлар ўзларининг бетакрор чиқишлари билан меҳмонларга янада кўтаринки байрамона кайфият улашишди.



Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Арманистон, Австралия, Озарбайжон, Болгария, Колумбия, Буюк Британия, Грузия, Германия, Италия, Қозоғистон, Латвия, Янги Зеландия, Словения, АҚШ каби давлатлар иштирок этмоқда. Бугун бир қатор дастурда саралаш баҳслари ўтказилди. Бугундан ҳамюртларимиз финал босқичида чемпионлик йўлида тайёрлаган дастурларини йиғилганлар эътиборига ҳавола қилишади.


Тадбирдан суратларни томоша қилинг.

Муаллиф: Алимурод Мамадаминов


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг