UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0

09 июн 13:13
Янгиликлар

Гимнастика

Бадиий гимнастикачиларимиз "Кучлилар турнири"да шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО

Москвадаги Ирина Винер-Усманова гимнастика саройида бадиий гимнастика бўйича “Кучлилар турнири” мусобақасининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган терма жамоамиз вакиллари 5 та бронза медалига сазовор бўлишди. Жамоамиз таркибида сўнгги мусобақаларда порлаётган Ёсмина Раҳимова учун бу турнир ҳам ажойиб якунланди. Раҳимова мусобақа доирасида кўпкураш дастурида бронза медалини қўлга киритгани унинг фаолиятидаги катта ютуқлардан бири бўлди. 

Беллашувларда ҳамюртимиз фақатгина россиялик опа-сингил Дина ва Арина Авериналарга имкониятни бой берди холос. Шунингдек, бу йўналишда қатнашган бошқа вакилларимиз Мила Ботурина тўртинчи, Екатерина Фетисова эса олтинчи ўринни эгаллади.

Ёсмина алоҳида машқлар дастурида халқа ва тасмадаги чиқишлари билан ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Токио-2020 иштирокчиси Екатерина Фетисова булава машқида, қолаверса, Виктория Нескубо, Ирода Содиқова, Диёра Бахтиёрова, Мубина Камолова, Ясмин Мирзаярова, Доминика Дамировадан иборат қизларимиз жамоавий дастурда учинчи натижани қайд этишди.

Таъкидлаш жоиз, бу турнир 23-26 июнь кунлари Таиландда ўтказиладиган Осиё чемпионати олдидан гимнастикачиларимизнинг спорт формаси ва тайёргарлигини кўздан кечириб олиш учун айни муддао бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг