UZ

Сўнгги янгиликлар

19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0 15:46Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин 0 15:42Breaking. Ўзбекистон икки нафар россиялик фигурали учувчини маҳаллийлаштирди. Улардан бири Олимпия ўйинлари совриндорининг қайлиғи 0

21 апр 09:02
Янгиликлар

Гимнастика

Бадиий гимнастикачиларимизнинг ғалабаси шарафига матбуот анжумани ташкил этилди

Хабарингиз бор, 16-18 апрель кунлари пойтахтимиз бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичига мезбонлик қилди.

Мусобақанинг гуруҳ баҳсларида иштирок этган қизларимиз илк бор 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларини қўлга киритишди.Кеча Миллий Олимпия қўмитасининг анжуманлар залида спортчиларимизнинг ушбу муваффақиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, Ташкилот Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, Ўзбекистон гимнастика федерацияси раҳбарияти, Жаҳон кубогида гуруҳ машқларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган қизларимиз ва уларнинг мураббийи, ОАВ ходимлари иштирок этишди.


Тадбирни Равшан Ирматов очиб берди ва гимнастикачиларимиз қўлга киритган ушбу муваффақиятнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

“Қизларимизнинг қўлга киритган муваффақияти халқимизнинг кайфиятини янаям кўтарди. Айниқса, муҳтарам Президентимизнинг спортга қаратаётган улкан эътиборлари билан ҳар бир спорт турида сезиларли муваффақиятларга эришмоқдамиз. Бу ўзбек гимнастикаси учун тарихий олтин медаллар саналади. Умид қиламизки, уларнинг бундай зафарлари бардавом бўлади”, – деди МОҚ раисининг биринчи ўринбосари.

Анжуманда пойтахтимиз 6-11 июнь кунлари бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатини қабул қилиши эълон қилинди. Аҳамиятлиси, унда яккалик ва жамоавий йўналишда биринчи ўринни қўлга киритган спортчилар Токио-2020 йўлланмасига эга бўлишади.

Тадбир давомида жамоамизнинг россиялик мураббийи Екатерина Пирожкова ҳам мусобақа таассуротлари ва келгусидаги режалар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Карантин даврида биз тўхтаб қолмадик. Ўзбекистон ҳукумати жамоа билан ишлашим учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Қийин элементлар устида ишладик. Элементлар қанчалик мураккаб бўлса, шунча юқори балл оламиз. Мусобақада 40 дан юқори балл жамғардик. Бундай натижага жорий мавсум Россия ва Болгария терма жамоалари эриша олган холос. Машғулотимиз давомийлиги кунига 8 соатдан ошади ва унда хатоларимиз, элементларни янада мураккаблаштириш ва “тоза” ижро устида ишлаяпмиз. Осиё чемпионатидаги асосий рақибимиз Қозоғистон жамоаси. Лекин биз фақат улардан ўтиб кетиш учун шуғулланмаяпмиз. Мақсадимиз Токио-2020 йўлланмаларини қўлга киритиш ва Олимпиадада медаллар йўлида етакчиларга жиддий рақобат туғдиришдир”, – деди Екатерина Пирожкова.

Анжуман мобайнида журналистларнинг Жаҳон кубогининг кейинги босқичлари ва Осиё чемпионатига тайёргарлик, дастурларни ижро этишда қайси элементда ишлаш мураккаблик туғдираётгани, келгусидаги режалар ҳақидаги саволларига атрофлича жавоб бериб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур нуфузли мусобақанинг яккалик йўналишида ҳамюртларимиз Сабина Ташкенбаева ҳамда Екатерина Фетисовалар Токио-2020 Олимпиадаси йўлида қимматли рейтинг очколарини жамғаришди. Олдинда спортчиларимизни 7-9 май кунлари Жаҳон кубогининг Боку (Озарбайжон) ҳамда 28-30 май кунлари Песаро (Италия) шаҳарларида ўтадиган учинчи ва тўртинчи босқич беллашувлари кутиб турибди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг