UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! 0 15:00Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг" 0 14:57Бразилия ва Кореяни таслим этган Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0 14:36Афсонанинг эртаги якунланди: Рекордлар, Германияга кетиш ва Ўзбекистонга қайтиш, байроқдорликдан "чопилиш" ва Олимпиада медали орзуси. Чусовитинани қандай эслаб қоламиз? 0 14:18Илия Топурия Холлоуэй ва Макгрегор билан жанг қилмоқчи 0 13:57Шавкат Раҳмонов: "UFC илтимос қилса ҳам бундай бўлмайди" 0 13:36Бугун Суперлигада 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон 0 13:15Бўстонлиқда велоспорт бўйича "Tour of Bostonliq" халқаро турнири ўтказилади 0 12:54UFC жангчиси допинг сабабли 2 ойга дисквалификация қилинди 0 12:33Теренс Кроуфорд Исроил Мадримовга қарши жангга UFC институтида тайёрланмоқда + ВИДЕО 0 12:12"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр 0 11:51Бокс бўйича лицензион турнирдаги иштирокимизни Навбаҳор бошлаб беради 0 11:30Расман. Райан Гарсиядан допинг аниқлангани тасдиқланди 0 11:09Навбат жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига. Илк рақиб - Бразилия! 0

04 ноя 11:48
Янгиликлар

Бошқалар

Бадминтон бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди, унинг очилиш маросимига Бош вазир ўринбосари келди

Ўзбекистон бадминтон федерациясига қарашли Бадминтон марказида шахсий ва жамоавий биринчилик бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларига старт берилди.

Мусобақада мамлакатимизнинг 10та ҳудудидан жами 85 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради. Айрим сабабларга кўра, Ўзбекистон кубоги баҳсларига Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари вакиллари етиб келишмади.

7 ноябрга қадар давом этадиган мусобақада бадминтон спорти бўйича мамлакат терма жамоасига муносиб номзодлар саралаб олинади. Ўзбекистон кубогида 49 нафар эркак ҳамда 36 нафар аёл спортчи ғолиблик учун курашга киришди.

Мусобақанинг жамоавий баҳсларида ҳар бир жамоа бир-бири билан давравий тизимда ўзаро куч синашади, энг кўп очко тўплаган жамоа эса ғолибликни қўлга киритади. Сўнгра шахсий биринчиликларга старт берилади.

Кеча мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон бадминтон федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон бадминтон федерацияси масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мусобақани Бош вазирнинг ўринбосари А.Абдуҳакимов очиб берди:

- Бугунги мусобақа мамлакатимизда бадминтон бўйича юбилей, яъни ўнинчи марта ташкил этилмоқда. Таъкидлаш керак, юртимизда бадминтон спортига шу кунгача жиддий эътибор қаратилмаётган эди. Бироқ, бадминтон спорти халқ орасида кенг оммалашган спорт тури ҳисобланади. Яқинда имзоланган Президент фармонига мувофиқ, аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда устувор этиб белгиланган 7та йўналиш қаторидан бадминтон спорти ҳам ўрин олган. Айни пайтда Ўзбекистон кубогида иштирок этаётган ҳар бир спортчи ушбу спорт турини аҳоли орасида оммалаштиришга ҳам ёрдам бериши лозим. Биргаликда ушбу спорт турини республикамизда энг оммалашган спорт турларидан бирига айлантирамиз. Фурсатдан фойдаланиб бугунги мусобақани очиқ деб эълон қиламан ва барчангизга омад тилайман.

Шундан сўнг мусобақаларга старт берилди. Ўзбекистон кубоги ғолиблари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон бадминтон федерацияси томонидан медаль, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар, совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги кубоги билан тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг