UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

08 ноя 18:00
Янгиликлар

Бошқалар

Бадминтон: Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди

Хабар берганимиздек, 2 ноябрь куни Ўзбекистон бадминтон федерациясига қарашли Бадминтон марказида ушбу спорт тури бўйича мамлакат кубоги баҳсларига старт берилган эди.

Қарийб бир ҳафта давом этган мусобақа ўз якунига етди.

Мусобақада республикамизнинг 10 та ҳудудидан энг сара бадминтон усталари ғолиблик учун баҳс олиб борди. Якуний натижаларга кўра, аёллар ўртасида бош соврин кутилганидек тошкентлик Севинч Содиқовага насиб этган бўлса, эркаклар ўртасида андижонлик Билолбек Қўчқорбоевга муносиб рақиб топилмади.

Шунингдек, жуфтлик баҳсларида ҳам пойтахтлик бадминтончиларнинг қўли баланд келди. Микст йўналишида эса Бухоро вилояти вакиллари ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар

Яккалик. Эркаклар:

1. Билолбек Қўчқорбоев (Андижон)
2. Абдурасул Хўжаев (Бухоро)
3. Амрулло Бахшуллаев (Бухоро)
3. Иван Кузаев (Тошкент)

Яккалик. Аёллар:

1. Севинч Содиқова (Тошкент)
2. Виктория Рудакова (Тошкент)
3. Диана Гарамова (Тошкент)
3. Барно Қосимжонова (Тошкент)

Жуфтлик. Эркаклар:

1. Тошкент-1
2. Бухоро-1
3. Бухоро-2
3. Тошкент-2

Жуфтлик. Аёллар:

1. Тошкент-1
2. Тошкент-2
3. Андижон-1
3. Андижон-2

Микст:

1. Бухоро
2. Тошкент-1
3. Тошкент-2
3. Андижон

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг