UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - икки карра Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0

30 мар 12:46
Янгиликлар

Бошқалар

Бадминтон. Хоразмда Ўзбекистон чемпионати старт олди

Хоразм вилоятида бадминтон бўйича 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Урганч шаҳридаги “Бадминтон спорт маркази”да чемпионатнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминов, Республика бадминтон федерацияси вакиллари, ва спорт жамоатчилиги иштирок этишди.

Таъкидлаш жоиз, мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 150 нафарга яқин ёш бадминтончилари ўзаро баҳс олиб боришади. Чемпионат давомида федерация мутасаддилари ва терма жамоа мураббийлари Ўзбекистон ёшлар жамоаси янги таркиби учун номзод спортчиларни танлаб олишни мақсад қилишган.

Дастурга кўра, спортчилар бир неча босқичда бўлиб ўтадиган жамоавий, яккалик, жуфтлик ва аралаш баҳсларда ўз имкониятларини синовдан ўтказишади. Якуний натижаларга кўра совринли ўринларни эгаллаганлар Ўзбекистон терма жамоасига қабул қилиниши белгиланган.

Чемпионат қатнашчилари ва меҳмонларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти томонидан вилоятдаги сайёҳлик объектлари бўйлаб экскурсиялар ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг