UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0

21 июл 07:43
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бокс рейтинги

Баҳодир, Ҳасанбой, Шаҳрам WBC рейтингида кўтарилди + ПОСТEР

Бутунжаҳон Бокс уюшмаси (WBC) июль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Суперенгил вазн тоифасидаги боксчимиз Мужибилло Турсунов рейтингга илк бор киритилди. Шу тариқа, рейтингдан 11 нафар чарм қўлқоп устамиз ўрин эгаллади. 


Уларнинг жойлашган ўринлари билан танишинг:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидагидан бир поғона юқорилаб, 16-ўринни эгаллади;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдаги каби 19-ўринда;

Суперярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб, 6-ўринга жойлашди;

Яримўрта вазн (66,6 кг):  Шаҳрам Ғиёсов 4 поғона кўтарилиб, 16-ўринда; Жаҳонгир Расулов эса ўтган ойдагига нисбатан 2 поғона юқорилаб, 29-ўринни банд этди;

Суперенгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 15-ўринда қайд этилди; Ботир Аҳмедов 1 поғонага пастлади - 31-ўрин; Мужибилло Турсунов 39-ўрин;

Ярименгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 10-ўрин;

Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев ўтган ойдаги сингари 4-ўринда;

Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдагидан 1 поғона кўтарилиб, 7-ўринни эгаллади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг