UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

21 апр 07:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов жаҳон чемпионатидаги мезбонлик масъулияти, тайёргарлик ва асосий рақиблар ҳақида гапирди

Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан сайтимизга интервью берди.

"Тайёргарлик яхши, йигитларнинг кайфияти аъло даражада. Украина, Россия ва Хорватиядан менга спаррингларда ёрдам бериш учун кучли боксчилар олиб келинди. Шу боксчилар билан яхши спарринглар ўтказдик. Жаҳон чемпионатида қўлимиздан келган ишни қиламиз, қолгани Аллоҳдан. 

Масъулият жуда катта. Биз кўпроқ медаль олишимиз керак, умумжамоа ҳисобида ҳам биринчи бўлишимиз зарур. Бу бизни энг катта мақсадимиз. Биз фақат олтин медаль учун рингга чиқамиз. Бошқаси қизиқтирмайди. Ҳар бир вазнда кучли боксчиларимиз бор. Ҳар биримизда олтин медални қўлга киритиш имконияти мавжуд. Биз яхши спорт формасидамиз, лекин биринчи бўлишимиз учун аввало руҳий жиҳатдан тайёр бўлишимиз керак. Спортчи ажойиб формада бўлса ҳам, унинг психологияси тайёр бўлмаса, ҳеч нарса қила олмайди, деб ўйлайман. 

Россия ва қозоғистонлик боксчилар менга асосий рақобатчи бўлиши мумкин. Кучли боксчилар кўп, айниқса Европада. Менга рақибнинг аҳамияти йўқ. Ким билан бўлса ҳам Аллоҳга таваккал қилиб рингга чиқамиз. 

Албатта, ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради, лекин маъсулият ҳам юқори бўлади. Чунки ўз халқимиз олдида жанг қиламиз. Бокс осон спорт эмас - битта зарба ҳаммасини ҳал қилиб қўяди. Эҳтиёткорлик билан ишлашимиз шарт. Сабаби, ўз уйимиздамиз. Айниқса менга - оғир вазнда, эҳтиёткорлик муҳим. Иложи борича, турли тарафларга чалғимасдан мақсадимиз сари тўғри йўлда боришимиз керак", - деди Жалолов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг