UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 0 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0 12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0 11:39Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 11:18Ҳумоюн Султонов Осиек турнири 1/2 финалида! 0 10:57Ўсмирларимиз қатнашадиган Goygol Cadet European Cup 2024 турнирига қуръа ташланди 0 10:36Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо... 0

15 ноя 23:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов: "Ўзбекистон ҳозирда ҳаваскор бокс ватани ҳисобланса, тез орада профессионал бокс ватанига айланишига ҳам ишонамиз"

Бугун Тошкентда 17 ноябрь куни бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга чиқувчи боксчилар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда марказий жанг иштирокчиси, ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Ўзбекистон ҳозирда ҳаваскор бокс ватани ҳисобланса, келажакда профессионал бокс ватанига айланишига ҳам ишонамиз. 17 ноябрь куни чиройли жанг кўрсатишга ҳаракат қиламиз".

Шунингдек, Баҳодир бир вақтнинг ўзида ҳам ҳаваскор, ҳам профессионал боксда фаолият олиб бораётганини қуйидагича изоҳлади:

"Биз ҳозир ҳаваскорда ҳам жанг қиляпмиз, профессионал бокс билан биргаликда. Мақсадимиз икки карра Олимпиада чемпиони бўлиш. Ҳамманинг ўзини мақсади бўлади. Олимпиададан кейин катта рақиблар билан жанг қиламиз. Биз шу кунгача рақиб танламаганмиз. Топ-10даги рақибларни берса ҳам жанг қилаверамиз. Ҳаммасининг ўз вақти бор", - деди Жалолов.

Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрь кунги бокс оқшомида Баҳодир Жалоловга ЖАР вакили Крис Томпсон рақиблик қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 ноя 09:18:52
Fahritdin Tashkenbaev
Баходир ! Ватанимас , МАРКАЗИ!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг