UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0

24 окт 07:08
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо

Баҳодир Жалолов, Шаҳобиддин Зоиров ва бошқа жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорларига пул мукофоти топширилди

Турли спорт турларида жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган бир гуруҳ спортчиларимиз Президент Фармойишига кўра пул мукофоти билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 25 ноябрдаги “Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришгани учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларини мукофотлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-4056-сон Фармонига мувофиқ спортнинг Олимпия ва паралимпия турлари, жумладан жорий йил давомида парапауэрлифтинг (2019 йил 12-20 июль, Қозоғистон), эшкак эшиш (2019 йил 21-25 август, Венгрия), дзюдо (2019 йил 25-31 август, Япония), бокс (2019 йил 6-22 сентябрь, Россия) ҳамда спорт курашлари (2019 йил 14-22 сентябрь, Қозоғистон) бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этган бир гуруҳ спортчилар пул мукофоти билан тақдирланишди.

Фармойишга кўра қуйидаги спортчилар тақдирланишди:

Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли – бокс бўйича 91 кг ва ундан оғир вазнда 1-ўринни (олтин медаль) эгаллаганлиги учун 12 000 АҚШ доллари;

Зоиров Шаҳобиддин Шокирович – бокс бўйича -52 кг вазнда 1-ўринни (олтин медаль) эгаллаганлиги учун 12 000 АҚШ доллари;

Мирзаева Шахноза Шокир қизи – эшкак эшиш бўйича KL3-200 метр дастурида 1-ўринни (олтин медаль) эгаллаганлиги учун 12 000 АҚШ доллари;

Мирзахалилов Миразиз Мирзакарим ўғли – бокс бўйича -57 кг вазнда 1-ўринни (олтин медаль) эгаллаганлиги учун 12 000 АҚШ доллари;

Варданян Арам Симонович – юнон-рум кураши бўйича -72 кг вазнда 2-ўринни (кумуш медаль) эгаллаганлиги учун 6 000 АҚШ доллари;

Кузиева Рўза Рашидовна – парапауэрлифтинг бўйича -61 кг вазнда 2-ўринни (кумуш медаль) эгаллаганлиги учун 6 000 АҚШ доллари;

Лутфуллаев Шарафуддин Рустамович – дзюдо бўйича -60 кг вазнда 2-ўринни (кумуш медаль) эгаллаганлиги учун 6 000 АҚШ доллари;

Рўзметов Дилшодбек Юсупбай ўғли – бокс бўйича -81 кг вазнда 2-ўринни (кумуш медаль) эгаллаганлиги учун 6 000 АҚШ доллари;

Ассакалов Рустам Сихатбиевич – юнон-рум кураши бўйича -87 кг вазнда 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;

Бердимуратов Жалгасбай Карлибай ўғли – юнон-рум кураши -77 вазнда 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;

Ботуров Бобо-Усмон Шамсутдин ўғли – бокс бўйича -69 кг вазнда 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;

Гулиев Артур Марленович – эшкак эшиш бўйича С2-200 метр дастурида 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;

Зокирова Нилуфар Обиджон қизи – эшкак эшиш бўйича С2-200 метр дастурида 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;

Мамадалиев Элёр Муҳаммаджонович – эшкак эшиш бўйича С2-200 метр дастурида 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;

Раҳимов Ҳасанбой Аҳмаджонович – эркин кураш бўйича 125 кг ва ундан оғир вазнда 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари;

Раҳматова Дилноза Бакир қизи – эшкак эшиш бўйича С2-200 метр дастурида 3-ўринни (бронза медали) эгаллаганлиги учун 3 000 АҚШ доллари.

Таъкидлаш жоиз, бир марталик пул мукофотлари билан тақдирлаш Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил учун спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг Республика календарь режасида белгиланган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг