UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0 14:43Хабиб Нурмагомедов Махачевнинг бурчагида бўладими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 14:22Коллинз Страсбург турнири бош соврини учун кортга чиқади 0

08 янв 17:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов The Ring талқини бўйича "Йил лойиҳаси" бўлишга асосий даъвогар

Хабар берганимиздек, дунёга машҳур The Ring нашри бир нечта номинациялар бўйича 2022 йилнинг энг яхшиларини аниқлаш мақсадида сўров ўтказяпти.

Биз учун аҳамиятлиси, Токио Олимпиадаси чемпиони, проф рингда мағлубият ва муросасиз одимлаётган Баҳодир Жалолов "Йил лойиҳаси" номинациясида тўрт нафар даъвогарлар сафига киритилди. Экспертларнинг фикрича, улар орасида айнан Жалоловнинг ғолиблик йўлидаги имкониятлари юқори экан. 

The Ring. Даъвгарлар тўртлиги 

Кишон Дэвис (7-0, 5 KO), АҚШ, енгил вазн (61,2 кг). 2022 йилда Токио Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби, 23 ёшли Дэвис проф рингда 3 та ғалабага эришди. Декабрь ойида мексикалик тажрибали Хуан Карлос Бургос (35-7, 21 KO)ни мағлубиятга учратди.

Ксандер Зайас (15-0, 10 KO), Пуэрто-Рико, биринчи ўрта вазн (69,9 кг). 2022 йилда Top Rank промоутерлик компанияси ўз тарихидаги энг ёш боксчи, яъни Зайас билан шартнома имзолади. У ҳам йил давомида 3 та жангда ғалаба қозонди.

Жаред Андерсон (13-0, 13 KO), АҚШ, супероғир вазн тоифаси. 2022 йилда 23 ёшли Андерсон ҳам 3 та жангда зафар қучди. Декабрь ойида тажрибали нокаутчи Жерри Форрест (26-6-2, 20 KO)ни таслим этди.

Баҳодир Жалолов (12-0, 12 KO), Ўзбекистон, супероғир вазн тоифаси. 2022 йилда 28 ёшли Токио Олимпиадаси чемпиони 4 та жанг ўтказиб, барчасида муддатидан олдин ғалабага эришди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг