UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0

07 июн 22:59
Янгиликлар

Бошқалар

Баҳодирлар ўйини қатнашчилари "Очиқ осмон остидаги музей"га етиб келишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Эртага Хива шаҳрида баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш бўйича иккита нуфузли турнир старт олади.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси ҳамкорлигида 8-9 июнь кунлари “Очиқ осмон остидаги музей-шаҳар” таърифини олган қадим Хива шаҳрида елкаси ерга тегмаган курашчи, полвонлар пири Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган “Баҳодирлар ўйини” I-халқаро турнири ҳамда тош кўтариш бўйича Осиё Очиқ чемпионати ўтказилади. 

Бугун эрталабдан Урганч шаҳридаги темир йўл вокзали ҳамюртларимиз билан гавжум бўлди. Улар орасида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спорт фахрийлари ва ёшларни учратиш мумкин эди. Ҳамманинг юзида табассум уфуриб турибди. Ўзаро суҳбатлар ҳам дилдан бўлаётир. Бинобарин, барчасини муштарак мақсад бирлаштирганди. У ҳам бўлса, Хоразм заминида ўтказилаётган  мусобақанинг бир гуруҳ иштирокчиларини кутиб олишга қаратилганди.

Вақт тезда ўтиб кетгани ҳам сезилмади. Узоқдан Тошкент-Урганч йўналишида ҳаракатланиб келаётган поезд кўзга ташланди. Унинг жарангдор гудоги янграб, барчани ҳушёр тортирди. Бу поезднинг вокзалга яқинлашаётганини билдирарди. Шу маҳал ён-атрофни карнай ва сурнайнинг жўшқин овози тутиб кетди. Меҳмонлар миллий урф-одатларимизга биноан нон ва туз билан кутиб олинди.

Шу ернинг ўзида тантанали маросим уюштирилди. Тадбирда сўзга чиққан Хоразм вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш. Мадаминов, Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори К. Холматовлар  спортчилар ва уларнинг мураббийларини  муборакбод этишиб, уларга хуш кайфият тилашди.

- Мамлакатимиз спорти ҳаётида унутилмас дамларнинг гувоҳига айланяпмиз, - деди Ўзбекистон Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси президенти В.Нажмиддинов. - Елкаси ерга тегмаган полвон Паҳлавон Маҳмуд заминида, ушбу сиймо хотирасига бағишлаб биринчи марта мана шундай эътиборли ва нуфузли мусобақа уюштирилади. Унда дунёнинг  кўплаб давлатларининг полвони ўз маҳоратини намойиш этади. Ишончимиз комилки, ушбу баҳслар нафақат республикамиз спорт ихлосмандлари, қолаверса, Хива шаҳрини томоша қилишга келган чет эллик сайёҳларда ҳам катта таассуротлар қолдиради.

Маълумот учун, беллашувларда дунёнинг 16 мамлакатидан 150 нафардан зиёд полвон иштирок этади.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганчдан махсус

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг