UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58Расман: Абу-Дабида бўладиган рақамли UFC 321 турнирининг марказий жанги эълон қилинди 0 07:35Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этди 0 07:12Расман: Мераб Двалишвили навбатдаги ҳимоя жангини кимга қарши ўтказиши маълум 0 07:03Расман: Магомед Анкалаев - Алекс Перейра реванши эълон қилинди 0 21:41Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларининг дзюдо баҳсларига қуръа ташланди 0 19:00"Усик фаолиятини якунлашини истардим" - Эдди Хирн 0 18:38ИНТЕРВЬЮ. "Чечен дўстларимнинг гаплари оғир ботди" — Холмурод Нурматов 0 18:16"Сўғдиёна" ўз футболчисининг товон пулини 1 миллион доллар этиб белгилаб қўйган экан 0 17:56Гусков, Уиттакер, "Гладиатор" ва бошқа UFC on ABC 9 турнири жангчилари медиа тадбирларни бошлашди + ФОТО 0 17:51"Холлоуэйнинг кейинги жанги чемпионлик учун бўлиши керак" - UFC чемпиони 0 17:24Ўзбекистон стол тенниси терма жамоасида хитойлик мураббийлар иш бошлаши мумкин 0 17:01Пётр Ян Двалишвили билан реванш истамоқда: "Мерабни мағлуб эта оламан" 0 16:39Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди 0 16:16Анкалаевнинг менежери Перейра билан реванш қачон бўлишини айтди 0 15:52Тбилисида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати бошланди 0

21 июн 11:05
Янгиликлар

Оғир атлетика

Баҳром Абдумаликов: “Ҳали атлетлар юз фоиз формада эмаслар”

Хабар берганимиздек, Чирчиқ олимпия заҳиралари коллежида оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда жаҳон чемпионлари Руслан Нуриддинов, Иван Ефремов сингари мамлакатимизнинг биринчи рақамли атлетлари ҳам иштирок этишди. Биз мусобақа якунлари юзасидан терма жамоа бош мураббийи Баҳром Абдумаликовдан интервью олдик.
- Мамлакат чемпионатида яна бир бор спортчиларимизнинг бугунги ҳолатини кўздан кечириб олдик, - дейди Б.Абдумаликов. – Полвонларимиз борларини бериб, натижага интилмаган бўлсаларда, биз кутган ҳаракатларни намойиш этишди.
- Олимпиадага борадиган таркиб эълон қилиндими?
- Йўқ, яна йигирма кунлардан сўнг маълум қиламиз. Ҳозирча барча даъвогарлар йиғинни биргаликда давом эттирмоқда.
- Ҳозирги машғулотларда кўпроқ нимага эътибор қаратаяпсизлар?
- Ҳар куни уч маҳалдан тайёргарлик қилинаётган бўлиб, асосан ҳаракат сифатларини яхшилашга интиляпмиз. Июль ойининг ўрталаридан эса сўнгги тайёргарлик бошланади.
- Чорвоқ спорт базада шароитлар яхшими?
- Спортчилар учун барчаси муҳайё қилинган.
- Спортчиларнинг кайфиятлари қандай?
- Аъло. Кези келганда айтишим керак, ҳали улар юз фоиз спорт формасида эмас. Бунга июль ойининг ўрталаридан бошлаб киришамиз. Ўйлайманки, иккинчи августга қадар барчаси биз кутган даражага чиқиб олишади. 5 август куни бошландиган 31-ёзги олимпия ўйинларида беш нафар эркак ва бир аёл оғир атлетикачимиз Рио-2016 медаллари учун кураш олиб боради.

Улуғбек Ҳакимжонов суҳбатлашди, ўз мухбиримиз
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг