UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

13 май 11:54
Янгиликлар

Енгил атлетика

Baku Grand Slam. Ўн икки давлат спортчилари камида битта олтин медалга эга бўлишди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнир ўз якунига етди.

Уч кун давом этган йилнинг нуфузли мусобақасида сайёрамизнинг 5 та қитъаси 57 давлатидан жами 449 (266 эркак, 183 аёл) нафар дзюдочи иштирок этди. Одатдагидек эркаклар ва аёллар 7 тадан вазн тоифасида татамига чиқишди.

Baku Grand Slam 2019 мусобақасида уч нафар дзюдочимиз - Муҳриддин Тиловов (-66 кг), Обидхон Нумонов (-73 кг) ҳамда Шаҳзодбек Собиров (-90 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Улар орасида энг яхши натижани Муҳриддин Тиловов қайд этди. -66 кг вазнда бешинчи ўринни эгаллаган Тиловов ўз ҳисобига 360 рейтинг очкосини ёзиб қўйди. Собиров иккинчи босқичда венгриялик Кристиан Тотга, Нумонов эса илк баҳсдаёқ бўлажак чемпион, озарбайжонлик Хидаят Хейдаровга ютқазиб қўйди. 

Baku Grand Slam 2019 мусобақаси якунларига кўра Япония терма жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Дзюдо ватани вакилларига қараганда 2 та кумуш медал кам жамғарган Бразилия терма жамоаси (2 та олтин, 1 та кумуш) иккинчи ўринни банд этди. Кучли учликка мезбонлар 1 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза медали билан якун ясашди. 

Умуман олганда, 12 та мамлакат спортчилари ўз уйларига камида битта олтин медал билан қайтишди. Улар - Япония, Бразилия, Озарбайжон, Испания, Германия, Исроил, Грузия, Франция, Голландия Украина, Сербия ва Молдова давлатларидир. Йигирма тўртта давлат дзюдочилари камида битта бронза медалига эга бўлишди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг