UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

03 дек 13:57
Янгиликлар

Бошқалар

«Баркамол авлод-2021»: бугун республика финал босқичининг илк мусобақаси старт олади

Теглар :  Баркамол авлод
12 та спорт турлари бўйича «Баркамол авлод-2021» спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичлари ўтказилди ва республика босқичига йўл олганлар номи аниқ бўлди.

Бугун, 3 декабрь куни Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида республика финал босқичи старт олади. «Баркамол авлод-2021» спорт мусобақаларининг республика финал босқичининг дастлабки мусобақасида академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари дзюдо бўйича энг кучли эканликларини исботлаш учун курашга киришади.


1-2 декабрь кунлари мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидан ҳудудий босқичларда ўзини кўрсатиб, республика босқичига йўл олган спортчилар Нукусда жам бўлишди.

Бугундан мусобақалардаги иштирокини бошлайдиган иштирокчилар 3 кун давомида турли вазнларда ғолиб ва совриндорлик учун баҳслашади.

Эслатиб ўтамиз, «Баркамол авлод-2021» дастуридан ўрин олган кейинги спорт тури енгил атлетика бўйича республика финал босқичи 10-14 декабрь кунлари Жиззах вилоятида бўлиб ўтиши белгиланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг