UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади 0 11:10"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қила олмади 0 10:47Энтони Жошуа сентябрь ойида кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 10:24Мадрид. Надаль иккинчи даврада ҳам ғалабага эришди 0 10:01Бокс. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ғалабалар билан бошладик 0 09:38Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 0 09:17Кёртис Блэйдс UFC чемпионини жангга чорлади 0 08:45UFC собиқ чемпиони Алжемейн Стерлинг ҳамюртимиз Богдан Гусковнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 08:12Царукян Макргегор - Чендлер жангига тахмин билдирди 0 07:45МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди 0 07:05UFC Vegas 91 турнири бонус соҳиблари эълон қилинди. Улар орасида ҳамюртимиз Богдан Гусков ҳам бор! 0 06:52Гусков - Спэнн жангида нокаутгача ҳисоб қандай кетаётган эди? (Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма) 0 06:18Даҳшат! Богдан Гусков UFC топ-15 вакили Раян Спэннни нокаутга учратди! 0 06:01Саиджамшид Жафаров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0

22 дек 13:39
Янгиликлар

Бошқалар

“Баркамол авлод-2021”: Президент соврини учун умумий жадвалда қайси ҳудудлар етакчи?

Теглар :  Баркамол авлод
Хабарингиз бор, жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб “Баркамол авлод-2021” спорт ўйинларининг республика финал босқичига старт берилди.

Ортда қолган вақт давомида “Баркамол авлод-2021” спорт ўйинлари дастуридан ўрин олган 3 та спорт тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасида ўтказилаётган мусобақанинг республика финал босқичи биринчи мусобақаси дзюдо бўйича ташкил этилиб, унга Нукус шаҳри мезбонлик қилган эди.

Иккинчи мусобақа Жиззах шаҳрида енгил атлетика бўйича ташкил этилди ва учинчи мусобақа кураш бўйича Бухорода бўлиб ўтди.

Ҳаммамизга маълумки, 12 та спорт туридан ўтказилувчи “Баркамол авлод-2021” спорт ўйинларининг республика финал босқичи якунида 14 та ҳудуднинг ҳар бир мусобақа давомида тўплаган очколари ҳисобига кўра умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритган ҳудуд аниқланади.

Ўтказилган 3 та мусобақадан сўнг, якуний жадвални бухоролик спортчилар 41 очко билан бошқариб туришибди. Сабаби улар кураш ва енгил атлетика бўйича ўтказилган мусобақаларда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган эди. Шунингдек, дзюдо баҳсларида ҳам умумжамоа ҳисобида 4-ўринни қўлга киритган.

Жадвалнинг иккинчи ўринида 36 очко билан Хоразм вилояти вакиллари жой олган. Эътиборлиси, улар бирор марта ҳам мусобақани умумжамоа ҳисобида 1-ўринда якунламаган, лекин хоразмликлар ўтказилган 3 та мусобақада иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаганликлари учун тўплаган очколари салмоқли кўринишга эга.

Жадвалнинг учинчи ўринида бир йўла икки ҳудуд жойлаштирилган. Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилояти спортчилари ҳозирча бир хил 33 очко жамғаришган.

“Баркамол авлод-2021” спорт ўйинларининг республика финал босқичи якунига қадар 9 та спорт тури бўйича 11 та мусобақа ўтказилади. Шу боисдан ушбу жадвалда ҳудудлар бир неча марта ўзаро ўрин алмашишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, финал босқичи якунида жадвалнинг юқори учлигидан ўрин олган ҳудудларнинг спортчи-ёшларига Президент соврини топширилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг