UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0 12:42Расман. Маҳмуд Мурадов UFC ростеридан ўчирилди 0 12:21Саида Мирзиёева Нодирбек Абдусатторовни табриклади 0 12:00Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади 0 11:39Хушхабар! Вячеслав Перетейко Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 11:18Ҳумоюн Султонов Осиек турнири 1/2 финалида! 0 10:57Ўсмирларимиз қатнашадиган Goygol Cadet European Cup 2024 турнирига қуръа ташланди 0 10:36Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо... 0 10:15Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида 6 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз! 0 09:54Сауль Альварес ва Хайме Мунгия тарозига чиқди (ФОТО) 0 09:22Алекс Перейра Жон Жонс билан жанг қилмоқчи 0

27 фев 14:40
Янгиликлар

Болалар спорти, Гандбол

«Баркамол авлод». Гандбол бўйича республика финал босқичида мезбонлар чемпион бўлишди

Андижон шаҳрида ташкил этилган гандбол бўйича ўғил болалар ўртасида «Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг республика финал босқичи ўз якунига етди.

Академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшларидан ташкил топган жамоалар дастлаб ҳудудий саралаш босқичларида ўзаро куч синашиб, улардан 4 жамоа республика финал босқичига етиб келган эди.

Бу босқичга мезбонлик қилган Андижон вилояти терма жамоаси барча 3 та учрашувда ҳам ғалаба қозониб, якунда олтин медалларини ўзларида олиб қолишди.

Жиззах вилояти терма жамоаси вакиллари эса, учта ўйиннинг иккитасида зафар қучиб, жадвалнинг 2-поғонасидан жой олган бўлса, самарқандлик волейболчилар 1 та ғалаба билан 3-ўринни қўлга киритишди.

Маълумот учун, ушбу спорт тури бўйича қизлар ўртасида «Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг республика финал босқичи Наманган вилоятида ўтказилади. Мусобақага 4 март куни старт берилиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг