UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52The Ring pound-for-pound рейтингини янгилади 0 14:31Анваров - Грециядаги турнир ғолиби! 0 14:10Ўзбекистонда Евро-2024 қайси телеканалда намойиш этилиши маълум 0 13:49Даврон Файзиев Мадримов - Кроуфорд жанги фаворити ҳақида гапирди 0 13:28Конор Шон О'Мэлли билан жанжал ҳақида: "Кўрамиз, ҳал қиламиз!" 0 13:07Леон Эдвардс: "Аввал Билол Муҳаммад, кейин Конор Макгрегор!" 0 12:46Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади 0 12:25Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси асосчиси Набижон Жўраев 70 ёшда! 0 12:04Энди Маррей Женева турнирининг стартидаёқ ютқазиб қўйди 0 11:46Жаҳон чемпионатининг учинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 11:22Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун "қиммат"га тушди 0 11:01Тошкентда Осиё ва Океаниянинг 34 давлати иштирокида Ҳукуматлараро йиғилиш бошланди 0 10:40Махачев Хабиб сингари фаолиятини якунлайдими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 10:19Ковингтон Оливейрани жангга чорлади, Чарльз эса жавобни кечиктирмади 0 09:58"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади? 0

03 фев 13:18
Янгиликлар

Теннис, Болалар спорти

“Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақаси ўтказилди+ФОТО

Кеча пойтахтимизнинг Яккасарой туманида жойлашган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети академик лицейи спорт залида “Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақалари дастуридан ўрин олган стол тенниси бўйича Тошкент шаҳар босқич баҳсалари бўлиб ўтди.

“Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақалари Ўзбекистон “Баркамол авлод” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгаши томонидан  ташкил этилган бўлиб, 21 та спорт туридан иборат беллашувларни белгиланган режага кўра ўтказиб келади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – академик лицей ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар ўртасида спорт соғломлаштириш ишлари кўламини янада кенгайтириш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва спорт турлари бўйича терма жамоалар таркибига захиралар яратишдан иборат.


Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети академик лицейи спорт залида ўтказилган стол тенниси баҳсларида Тошкент шаҳридаги барча туманлардан йиғилган 44 нафар ўғил-қиз совринли ўринлар учун ўзаро куч синашишди.

Маълумот учун, мазкур стол тенниси беллашувлари учинчи босқич бўлиб, бундан аввал дастлаб, ҳар бир коллеж ва академик лицейларда биринчи босқич ўтказилган ва сараланган спортчи-ўқувчилар туман босқичи, яъни иккинчи босқичда имкониятларини синовдан ўтказишган. 

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети академик лицейи мезбонлик қилган учинчи босқич эса, ғолибларни февраль ойининг иккинчи ўн кунлигида Навоий вилоятида бўлиб ўтадиган Республика финал босқичида иштирок этиш имконини беради. 


Муросасиз кечган беллашувларда асосан мезбонлар ҳамда Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларидан келган ўқувчилар беллашувга пухта тайёргарлик кўрганликларини исботлашди.

Демак, кучли учликни банд этган  спортчи-ўқувчилар билан танишамиз:

Ўғил болалар: 1. Дониёр Маҳкамов (Тошкент ахборот техналогиялари университети академик лицейи, Мирзо Улуғбек тумани), 2. Игор Даставолов (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети академик лицейи, Яккасарой тумани), 3. Амир Тоҳиржонов (Ахборот техналогиялари коллежи, Мирзо Улуғбек тумани).

Қизлар: 1. Розалина Хаджаева (Педагогика коллежи, Чилонзор тумани), 2. Ситора Гузарова (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети академик лицейи, Яккасарой тумани), 3. Фароғат Азизхўжаева (Тошкент Халқаро Вестминстер университети академик лицейи, Миробод тумани).


Жуманазар ЭШАЛИЕВ, Ўзбекистон "Баркамол авлод" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Тошкент шаҳри минтақавий бўлими раис ўринбосари: 

- “Баркамол авлод спорт жамоалари” мусобақалари дастуридан ўрин олган стол теннисининг шаҳар босқичига қадар бўлган беллашувлар жараёнида жуда кўплаб иқтидорли спортчилар борлигига гувоҳ бўлдик. Ушбу саралашда ҳам ҳар бир туманимиздан энг кучлилари етиб келишди ва имкониятларини синовдан ўтказишди. Ўйлайманки, Навоий вилоятида ўтадиган Республика финал босқичида ҳам жамоамиз кучлилар қаторидан жой олишади.

Мусобақа якунида кучли учликни эгаллаган спортчилар Ўзбекистон "Баркамол авлод" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Тошкент шаҳри минтақавий бўлими томонидан медал, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Илҳом Раҳмонов тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг