UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

12 апр 07:12
Янгиликлар

Болалар спорти

“Баркамол авлод” ва “Универсиада” энди қай тартибда ўтказилади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Баркамол авлод-2019” ҳамда “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг Республика финал босқичини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига бағишланган ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги “Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижроси таҳлил этилиб, “Баркамол авлод-2019” ва “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг Республика финал босқичини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Дастлаб Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисида Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминжонов маъруза қилди.

Шунингдек, йиғилишда ташкилий қўмита масъул котиби, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Эркин Қодиров ва “Баркамол авлод-2019” ҳамда “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг Республика финал босқичини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаштириш масалалари юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи М.Ҳамроев ҳам сўзга чиқди.

Кун тартибига қўйилган масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, мутасадди вазирлик, идора ва ҳокимлик раҳбарларининг таклифларини инобатга олган ҳолда ташкилий қўмита томонидан тегишли қарор қабул қилинди. 

Унга кўра, Касб-ҳунар коллежлари ўқувчи ёшлари ўртасида ўтказиладиган “Баркамол авлод-2019” ҳамда олий таълим муассасалари талабаларини қамраб олган “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг Республика финал босқичи ҳар йили спорт турлари бўйича навбатма-навбат, республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши, мазкур мусобақаларни юқори савияда ўтказиш учун Тошкент шаҳрида Республика штабини ташкил этиш ва Ўзбекистон талабалар спорти Ассоциациясига бириктириш белгиланди.

Шунингдек, барча мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар, ҳокимликлар зиммасига “Баркамол авлод-2019” ҳамда “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг Республика финал босқичларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан бир қатор тегишли вазифалар юкланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг