11 май 17:00
Янгиликлар
Футбол
"Барселона" августда Испания Суперкубоги учун иккита ўйин ўтказади
"Барселона" жорий мавсум ЛаЛигада ва Испания Кубогида зафар қучиб, келаси мавсум бошида мамлакат Суперкубогида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
Испания чемпионати регламентига кўра, агар бир клуб ҳам чемпионат ва Кубокда ғолиб бўлса, мамлакат Кубоги финалчиси Суперкубокнинг иккинчи қатнашчисига айланади. Шундай қилиб, "Севилья" Суперкубок учун баҳсда иштирок этадиган бўлди. Бу соврин учун 2та баҳс ўтказилади. Бир жамоа меҳмонда ўйнаса, иккинчисида рақибни уйида қабул қилади.
11 август. "Севилья - "Барселона" ("Рамон Санчес Писхуан" стадиони)
14 август. "Барселона" - "Севилья" ("Камп Ноу" стадиони)
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар