UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0

14 окт 14:33
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Байдарка ва каноэчилар Тошкент денгизида, слаломда эшкак эшувчиларимиз эса Андижонда ўзаро баҳслашмоқда

Юртимизда пандемия билан боғлиқ карантин талабларининг аста-секин юмшатилиши натижасида спорт турлари бўйича бўйича Ўзбекистон чемпионатлари бошлаб юборилди.

Жумладан, жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 9 октябрдаги 1158-сонли буйруғига мувофиқ байдарка ва каноэ ҳамда параканоэда эшкак эшиш спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. 

Мазкур чемпионат 10-21 октябрь кунлари Тошкент вилояти Туябўғиз сув омборида жойлашган Сув спорт турлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби тассаруфидаги спорт базасида бўлиб ўтмоқда.

Мусобақа бир вақтнинг ўзида терма жамоа аъзоларининг жисмоний тайёргарлигини кўздан кечириш ҳамда терма жамоага номзодларни саралаш вазифасини ўтайди.

Шу кунларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 9 октябрдаги 1159-сонли буйруғига мувофиқ слаломда эшкак эшиш бўйича ҳам Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Чемпионат Андижон вилояти Сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳудудига яқин жойлашган анҳорда бўлиб ўтмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг