UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0

18 ноя 20:12
Янгиликлар

Кураш

Байроқдан жило олган спорт либос!

Ватан доврўғини дунёга тараннум этиш спортчининг олий мақсади ҳисобланади.

Бугун бундай шарафга эришган, жаҳон майдонларида жонажон Ватанимиз шуҳратига шуҳрат қўшган, Ўзбекистоннинг бетимсол байроғини дунё узра сарбаланд этган спортчиларимиз жуда кўп ва улар сафи йилдан-йилга кенгайиб бормоқда.

Ҳақиқатан, спортчиларимизнинг ғалабаси шарафига кутариладиган Ўзбекистон байроғи ғурурмиз тимсолидир. Бугун бу ифтихор миллий спортимиз курашнинг либоси сифатида дунё курашчиларини бирлаштириб турганлиги ҳам эътиборли ҳолат. 

Зеро, бугун дунёнинг қайси бир ҳудудида мамлакат ёки қитъа чемпионати ва ё Осиё ўйинлари бўладими, қўйинки ҳар қандай кураш мусобақасида спортчилар кураш яктагида, яъни байроғимиздан жило олган спорт либосларида беллашишади, майдон айланишади.

Олис Доминикандан тортиб, Ҳиндистон, Англия ёки Африка давлатларида ўтказилаётган кураш мусобақалари айнан Ўзбекистон байроғидан жило олган яктакларда ўтказилаётганлигини ҳамда бугун дунёнинг 130 дан ошиқ давлатларида кураш федерациялари фаолият юритаётганлигини эътиборга олсак, улар учун ҳам Ўзбекистон байроғи қанчалик аҳамиятли эканлигини кўришимиз мумкин.

Курашнинг дунё спортига айланганлиги, жаҳоннинг 15 миллиондан ошиқ ёшлари бугун миллий спортимиз кураш билан шуғулланаётганлиги бетимсол ҳур байроғимизнинг қадри ва қудрати икки юздан ортиқ давлатларнинг рамзлари орасида нечоғли юксаклигидан далолатдир.

Ишонамизки, спортчиларимизнинг ғалабалари шарафига ҳилпираётган Ўзбекистон байроғи келажакда кураш Ўзбек спорти сифатида Олимпия ўйинларидан жой олганда олимп майдонларида дунё ёшларининг эгнида бунданда ёрқинроқ жилоланса, не тонг. 

Ютуқлар ўз ўзидан қўлга киритилмайди. Ғалабалар ортида соҳага эътибор, ёшларга ғамхўрлик ва албатта ўлкан меҳнат, тинимсиз изланишлар, мураббию мутахассисларнинг жонфидолиги, ҳамжиҳатлиги мужассам. 

Тўлқин РЎЗИЕВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг