UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0

21 июл 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир Мелиқўзиев нима учун жанги қолдирилгани ва тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди

Хабарингиз бор, профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини ўтказиш учун АҚШга йўл олганди.

Аввалига унинг 24 июль куни рингга кўтарилиши ҳақида маълумот берилганди. Лекин, бир неча кун олдин унинг жанги август ойига кўчирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Шу муносабат билан боксчимиз билан қисқа суҳбат ташкил этдик. 

- Ҳозир қайси шаҳардасиз? У ерда об-ҳаво, муҳит, шароитлар қандай?

- Айни пайтда Лос-Анжелеснинг Индио шаҳарчасидаман. Бу ердаги об-ҳаво иссиқ, ҳарорат 48-49 даражагача кўтарилади. Шароитлар яхши, залда мураббийларимиз қўл остида шуғулланяпмиз. Навбатдаги жангга тайёргарлик жуда яхши кетмоқда. 

- Тайёргарликка оид савол: Кунига неча маҳал машғулот олиб бораяпсиз?

- Жангга тайёргарлик ўзининг қизғин палласига чиққан. Бир кунда 2-3 маҳал машғулот ўтказяпмиз. Душанба, чоршанба ва жума кунлари 3 мартадан, қолган кунлари эса 2 мартадан машғулотлар ўтказилмоқда. Мураббийлар билан бирга техник ва тактик томонлама ишламоқдамиз. 

- Жанг муддати сурилибди. Бунга нима сабаб бўлди? 

- Тўғри, аввалига жанг 24 июлда бўлиши керак эди. Лекин менинг Америкага қачон етиб келишим борасида аниқ маълумотлар йўқ эди. Бу борада шундай тушунмовчиликлар бўлгани, тайёргарлик учун оз муддат қолгани ҳам сабаб. Бундан ташқари, орада 4-5 ойлик танаффус бўлди, карантин вақтида Ўзбекистонда қолиб кетдим ва машғулотлар нисбатан камроқ бўлди. Жангга бемалол, ҳар томонлама тайёргарлик кўриб чиқишим лозим. Шу сабабли навбатдаги жанг август ойига кўчирилди. 

- Рақиб аниқ бўлиб улгурганми?

- Ҳозирча кимга қарши жанг қилишим аниқ эмас. Кўп боксчилар билан музокара олиб борилмоқда, лекин нима учундир уларнинг аксарияти рад жавобини бермоқда. Ўйлайманки, тез кунларда барчаси аниқ бўлади ва рақиб номи маълум бўлиши билан хабарини берамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг