UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0

12 фев 10:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир ва Элнурнинг жангига оз қолмоқда. Ўзбекистонлик мураббий ва боксчиларимиз жанглар ҳақида қандай фикрда?

Хабарингиз бор, 13 февраль (Бизнинг вақт билан 14 февраль тонги) куни икки нафар боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (Морган Фитч) ва Элнур Абдураимов (Деиви Жулио) профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказишади.

Olamsport.com сайти муҳбири бокс бўйича терма жамоа мураббийи, таниқли чарм қўлқоп усталаримиз ҳамюртларимизнинг жанги ҳақида қандай фикрда эканлигига қизиқдик. 


Фарруҳ Қиличев - бокс бўйича терма жамоа мураббийи: “Бектемир ҳақида гапирадиган бўлсак - у ҳозир жуда яхши спорт формасида, буни ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган машғулот жараёнларидан ҳам билсак бўлади. Мураббий сифатида Мелиқўзиев энг юқори спорт формасига чиққан десам ҳам адашмаган бўламан. Жангда яққол устунлик қилади, 2-раунд, узоғи билан 4-раундда рақибини нокаутга учратади. 

Элнур ҳақида ҳам юқоридаги фикрларни билдиришим мумкин. Уни ҳам машғулотларини интернет орқали кузатиб боряпмиз. У ҳам 4-раундда жангни ўз фойдасига ҳал қилади. Ин Шаа Аллоҳ, ҳар икки боксчимиз нокаут билан ғалаба қозонади”.


Одилжон Асланов - терма жамоа аъзоси: “Биз Ўзбекистон боксчиларига рақиб кимлигининг аҳамияти йўқ. Чунки бизни доимо дуо қилиб, қўллаб-қувватлайдиган халқимиз бор. Биз вакилларимизга ишонамиз, дуо қиламиз, уларга мухлислик қиламиз. Насиб қилса, улар албатта ғалаба билан бизни хурсанд қиладилар”.


Қудратилло Абдуқаҳҳоров - профессионал боксчи: “Элнур ҳам Бектемир ҳам нокаут билан ғалаба қозонади. Мен бунга ишонаман. Чунки улар чапақай. Чапақайларда рақибнинг жигар қисмига уриш жуда қулай. Бу боксчиларимизнинг энг катта устун жиҳати ҳисобланади”.


Иқболжон Холдоров - терма жамоа аъзоси: “Тўғрисини айтсам, Бектемир ва Элнур акани рақибларини у қадар яхши билмайман. Шунинг учун аниқ бирор гап айтолмайман. Улар жангга яхши тайёргарлик кўришди. Ҳар икки боксчимиз ўз фойдаларига жангни муддатидан олдин якунлашади”.


Бобоусмон Батуров - терма жамоа аъзоси: "Катта эҳтимол билан ҳамюртларимиз жангни охирига етказмай ғалабага эришадилар. Яна ҳам бу - бокс. Битта зарба ҳаммасини ҳал қилиб қўйиши мумкин. Жангни Бектемир 1 ёки 2-раунд, Элнур эса 3-4-раундгача олиб боришади деб ўйлайман”.


Рустам Тўлаганов - профессионал боксчи:  "Ҳар икки боксчимизнинг шу пайтгача бўлган фаолиятига қарайдиган бўлсак, жанглар 5-раундгача ҳам бормаса керак деб ўйлайман. Чунки бизнинг боксчилар ёш ва жуда кучли. Рақибларининг имкониятларига катта баҳо бермаган бўлардим".

Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг