UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

17 сен 11:14
Янгиликлар

Футбол

Бекхэм қиролича Елизавета II билан хайрлашиш учун 13 соатдан ортиқ навбатда турди + ФОТО

Дэвид Бекхэм марҳум қиролича Елизавета II билан хайрлашиш учун 13 соатдан ортиқ навбат кутди.

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси маҳаллий вақт билан тахминан 2:15 да навбат олган бўлса, 15:25 оралиғида Британия қироличаси тобути олдига етиб келди. 

"Принглс еймиз. Шербет Лемонс еймиз. Сендвич ва кофе", - деди собиқ футболчи. 

"Мен роялчилар оиласида ўсганман. Мени шундай тарбиялашган: агар бувам ва бувим тирик бўлганларида, улар ҳам бу ерда бўлишни истаган бўлардилар. Шунинг учун, мен бу ерда улар, оилам ва албатта атрофимдагилар номидан бўлиб турибман. 


Менинг омадим келган. Англия терма жамоаси сардори сифатида мамлакатим шарафини ҳимоя қилганман ва кўп маротаба у билан учрашиш имконига эга чиққанман. 

Ҳар доим биз терма жамоа либосида турганимизда, қўлимда сардорлик боғичи бўларди ва биз "Худойим, қироличани асра"ни айтардик. Бу биз учун катта аҳамиятга эга эди. 


Мен учун энг аҳамиятли лаҳзалардан бири Британия империяси Орденини олганим эди. Мен шунчаки мукофот олгани чиқмаганман, Ҳазрати олиялари билан гаплашганман, у менга саволлар берган. Ҳаётим давомида мана шундай дамлар бўлгани менинг омадимдир", - деди Бекхэм.

Дэвид маросимда 13 соат кутганига қарамай, "тиззалари билан барчаси жойида" эканлигини айтди. 

У 2003 йилда қиролича қўлидан Британия империяси Орденини қабул қилиб олган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг