UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

15 сен 10:10
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бекзод Абдураҳмонов бошчилигидаги эркин курашчиларимиз жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олишди

Хабар берганимиздек, шу кунларда Сербия пойтахти Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Жаҳон чемпионати доирасидаги эркин кураш мусобақасига қуръа ташланиб, терма жамоамиз аъзолари илк босқичдаги рақибларини билиб олишди. Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Бекзод Абдураҳмонов 1/16 финалда туркиялик Муҳаммад Акденизга қарши гиламга чиқади. У Олимпиададан кейин 86 кг вазнда курашиб келаётганди. Лекин жаҳон чемпионатида 79 кг вазнда медаллар учун беллашади. 

Терма жамоамиз мураббийлар штаби Белград мезбонлигида ўтаётган жаҳон чемпионатига 92 ва 97 кг вазн тоифасидаги эркин курашчиларни олиб кетишмаган. Қолган 8 та вазнда ўзбекистонлик курашчилар медаллар учун гиламга чиқадилар. 

Эркин курашчиларимиз учун қуръа натижалари:

57 кг: 1/16 финал. Ғуломжон Абдуллаев - Диамантино Фафе (Гвинея-Бисcау)

61 кг: 1/16 финал. Жаҳонгирмирзо Туробов - Али Абурумайла (Фаластин)

65 кг: 1/16 финал. Аббос Раҳмонов - Маурисе Мчейл (Канада)

70 кг: 1/16 финал. Иляс Бекбулатов - Энтони Уэсли (Кабо-Верде)

74 кг: 1/16 финал. Асомиддин Ҳасанов - Сонер Демирташ (Туркия)

79 кг: 1/16 финал. Бекзод Абдураҳмонов - Муҳаммад Акдениз (Туркия)  

86 кг: 1/16 финал. Бобур Исломов - Шота Шираи (Япония)

125 кг: 1/16 финал. Ҳасанбой Раҳимов - Магомедгаджи Нурасулов (Сербия) 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг