UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

27 фев 19:16
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бекзод Абдураҳмонов ва Ғуломжон Абдуллаев 1/2 финалда, Жалоловда бронза учун имконият бор

Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлигида ўтаётган йилнинг дастлабки рейтинг турнирининг сўнгги кунги баҳслари қизғин курашлар остидав давом этмоқда.

Ўзбекистон эркин кураш терма жамоасининг 6 нафар вакили мусобақа медаллари ҳамда муҳим рейтинг очколари учун баҳсларга киришганди. Улардан Токио Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов ҳамда олимпия ўйинлари иштирокчиси Ғуломжон Абдуллаев ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. 

Вазнини 12 килограммга кўтариб, 86 кг вазн тоифасидаги беллашувларда илк бор қатнашаётган Абдураҳмонов нимчорак финалда қозоғистонлик Максат Сатибалдини 9-4, чорак финалда грузиялик Тарзан Майсурадзени 8-1 ҳисобида енгди. Унинг ярим финалдаги рақиби туркиялик Осман Гочен бўлади. Бекзод декабрь ойида айнан шу вазнда Ўзбекистон чемпиони бўлган эди. 

Шунингдек, Токио Олимпиадасининг яна бир иштирокчиси Ғуломжон Абдуллаев ҳам ўзи учун янги вазнда ярим финалга етиб келди. Абдуллаев туркиялик Режеп Топални 7-4, озарбайжонлик Ислам Базаргановни 3-2, қозоғистонлик Акбар Курбановни 7-3 ҳисобида мағлубиятга учрата олди. Бироздан сўнг ярим финалда қирғизистонлик Улуғбек Жолдошбековга қарши гиламга чиқади. 

Қизиғи, 65 кг вазндаги икки курашчимиз Аббос Раҳмонов ва Умиджон Жалолов 1/8 финалдаёқ бир-бирлари билан тўқнаш келишди. Жалолов илк квалификация баҳсида озарбайжонлик Али Раҳимзодадан устун келди. Икки юртдошимизнинг муросасиз кечган учрашувида эса Жалолов Рио Олимпиадаси иштирокчиси бўлган Раҳмоновни 9-8 ҳисобида енгди. Аммо, ярим финал остонасида Умиджон россиялик Шамил Мамедовга ютқазиб (0-4) қўйди. 

Ушбу вазндаги учинчи вакилимиз Нодир Раҳимов эса илк саралаш босқичида руминиялик Николай Охлопковга имкониятни бой берди. 74 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Асомиддин Ҳасанов Притам Притам (Ҳиндистон) тўсиғидан ўта олмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг