UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

15 мар 10:32
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бекзод Абдураҳмоновни табриклаймиз!

Бугун эркин кураш бўйича икки карра Осиё ўйинлари ғолиби, икки карра Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори Бекзод Абдураҳмонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Бекзод Абдураҳмонов – 1990 йил 15 март куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Эркин кураш бўйича терма жамоа аъзоси. 2014 йили Тошкентда дунёнинг 100 дан ошиқ давлатлари иштирокида ўтказилган жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори. 2018 йил Венгриянинг Будапешт шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида ҳам бронза медалига сазовор бўлган. 

Бугунги қаҳрамонимиз XVII ҳамда XVIII Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига дастлабки олтин медалларни тақдим этган. 2017 йили Ашхобод шаҳрида ўтган ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган. 

Абдураҳмонов илк бор 2015 йили Қатарнинг Доҳа шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида қитъа чемпиони бўлган. Ўшанда у вазни 70 килограммгача бўлган полвонлар мусобақасида хитойлик Хайвей Линг, япониялик Такафуми Кожима, ҳиндистонлик Парвин Рана, тожикистонлик Зелимхон Юсупов устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритганди. 

Бекзод 2017 йил Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида яна бир бор қитъада тенгсиз эканини исботлаган. 

Рио-2016 Олимпиадаси иштирокчиси бўлган Бекзод Абдураҳмонов яна кўплаб нуфузли халқаро мусобақаларда шохсупага кўтарилган. Ҳамюртимиз 2018 йил якунлари бўйича Халқаро мукофот - "Олтин мангуст"га ҳам лойиқ кўрилган. "Олтин мангуст" ("Золотой Мангуст", "Golden Mongoose") мукофоти спорт соҳасидаги "Оскар" ҳисобланади. Мукофот энг яхши спортчилар, спорт фахрийлари, спорт ривожи ва соғлом авлод тарбиясига ўз ҳиссасини қўшаётган бизнесмен ва сиёсатчиларга берилади. 

Фурсатдан фойдаланиб, "Шуҳрат" медали соҳиби бўлган Бекзод Абдураҳмоновни бугунги таваллуд куни билан сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти, мураббийлар ва спортчилар номидан муборакбод этамиз. 

Ғалабалар бардавом бўлсин, Бекзод!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг