UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 1 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

06 апр 08:04
Янгиликлар

Кураш

Бел олиш ва уч курашнинг яктакли йўналиши бўйича чемпионлар аниқланди

Фарғона туманининг Чимён шаҳарчасидаги 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида Бел олиш ва уч кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 400 нафардан ортиқ ёш полвонлар Бел олиш ва уч курашнинг яктакли йўналиши бўйича ғолиблик учун куч синашишди.

Якуний натижаларга кўра, Фарангиз Қўшақова (Андижон),  Достон Мамадалиев (Жиззах), Бехрузбек Абдуалиев (Сирдарё), Отабек Собиров (Хоразм), Мирзоҳид Зокиров (Наманган), Ҳусанбой Абдувалиев (Фарғона), Жавоҳир Норбоев (Сурхондарё), Алишер Юсупов (Тошкент в.), Дурдона Маъмуржонова (Сирдарё) каби бир қатор иқтидорли ва ёш спортчилар ўз вазн тоифаларида барча рақибларидан устун келиб, фахрли биринчи ўринларга эга бўлишди.

Беллашувлар сўнггида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Ушбу мусобақа дастур-режасига мувофиқ, 7 апрелдан  2006-2007 йилда туғилган спортчи-ўқувчилар ўртасида уч курашнинг яктаксиз йўналиши бўйича беллашувларга старт берилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг