UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

16 май 13:20
Янгиликлар

Бошқалар

Белбоғли кураш. Чемпионлар Чироқчида аниқланди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда мамлакат белбоғли кураш федерацияси тақвим-режасидаги мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафардан ортиқ ёш полвонлар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида беллашишди.  

Мусобақанинг илк куни дастлаб очилиш маросими ташкил этилди. Тантанали тарзда ташкил этилган мазкур очилиш маросимида иштирок  этган Чироқчи туман ҳокими Рустам Жўрақобилов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, белбоғли кураш бўйича катталар ўртасида миллий терма жамоа бош мураббийи Аъзамжон Шокиржоновлар сўз олиб,  мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимизга берилаётган  эътибор натижаси улароқ ёшларимизнинг халқаро спорт майдонларида муваффақиятларга эришаётгани,  биргина белбоғли  кураш спорт тури билан минглаб ўғил-қизлар шуғулланиб, юқори натижаларни қўлга киритаётганликлари хусусида таъкидлаб ўтишди. 

Шунингдек, очилиш маросимига Чироқчи туманида туғилиб вояга етган, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасиаъзоси,  ёшлар ўртасида Осиё чемпиони, айни пайтда БААнинг “Шаржа” клубида тўп тепаётган  Отабек Шукуров ҳам ёш полвонларга омад тилаб, бир гуруҳ БЎСМ тарбияланувчиларига спорт кийимлари ва футбол тўпларини совға қилди. 

Шундан сўнг, мусобақага старт берилди. Чемпионатнинг биринчи куни ўсмирлар белбоғли курашнинг классик йўналишида, қизлар эса эркин   йўналишда куч синашишди. 

Натижаларга эътибор қаратамиз:

Ўсмирлар  (Классик йўналиш):  

32 кг. 1. Ҳаётбек Камолиддинов (Фарғона). 2. Бунёдбек  Расулов (Фарғона), 3. Ҳабибжон Абдирашидов (Сирдарё), Ҳабибулло Муҳаммадалиев (Тошкент в.). 

35 кг. 1. Камронмирзо Исмоилов (Наманан), Бобуржон Шуҳратов (Тошкент  в.), 3. Муҳаммадрасул Муҳаммаджонов (Наманган), Бунёд Абдиқодиров (Тошкент ш.). 

38 кг. 1. Абдуманноп Мамасиддиқов (Фарғона), 2. Сардорбек Алижонов (Фарғона), 3.Суҳроб Исмоилов (Хоразм), Жамолиддин Неъматуллаев (Наманган).

42 кг. 1. Баҳромжон Бахтиёров (Фарғона), 2.Сардор Жумабоев (Тошкент в.), 3. Бахром Сарсенбоев (ҚҚР), Сохибжон Жакбаралиев (Наманган). 

46 кг. 1. Сардорбек Содиқжонов (Наманган), 2. Достонбек Обиджонов (Наманган), 3. Мухаммадазиз Машрабжонов (Андижон), Салим Тўхтамуродов (Тошкент шаҳри).

50 кг. 1. Мирзажон Мирзажонов (Наманган), 2. Самандар Анваров (Фарғона), 3. Илхомжон Мўминов (Тошкент в.), Комилжон Нишонбоев (Тошкент в.).

55 кг. 1. Элбек Эркинов (Наманган), 2. Исломбек Раҳимқулов ( Наманган), 3. Самандар Нурмуҳаммаедов (Бухоро), Фаррух Дилмуродов (Тошкент ш.). 

60 кг. 1. Бекзодбек Камолиддинов (Андижон), Самандар Мамажонов (Фарғона), 3. Раҳмиддин Ўроқов (Навоий), Латифжон Камолиддинов (Хоразм).  

65 кг. 1. Сафармурод Жумабоев (Андижон), 2. Мураджон Собиржонов (Наманган),  3. Азизбек Алламберинов (ҚҚР), 3. Дилхуш Ўсаров (РОЗК) 

71 кг. 1. Камронбек Нигматов (Тошкент ш), 2. Элёр Ортиқбоев (РОЗК), 3. Абдулбосит Турсунбоев (Андижон), Илҳом Айназаров (ҚҚР ).

+71 кг. 1. Муҳаммад Ваҳобов (Тошкент в.), 2. Шаҳбоз Ҳайдаралиев (Фарғона), 3. Умиджон Жамилов (Сирдарё), Муҳаммадаюбхон Қўзиев (Андижон). 

Қизлар (эркин йўналиш): 

40 кг. 1. Каромат Давлетова (Хоразм), 2. Шохиста Мирабдуллаева (Наманган), 3. Севинч Юлдошев (Қашқадарё ), Ясмина Содиқова (Наманган).

44 кг. 1. Гулмихон Оринбоева (ҚҚР), 2. Шохсанам Аманиёзова (ҚҚР), 3. Фотимахон Носирова (Фарғона), Мадинабону Акрамова (Наманган).

48 кг. 1. Нодирахон Мамажонова (Фарғона), 2. Юлдуз Абдуллаева (Сирдарё). 3. Сайёра Муратбаева (ҚҚР), Зулайхо Абдужабборова (Наманган).  

52 кг. 1. Марварид Шодмоналиева (Андижон), 2. Муқаддасхон Ташланбаева (Андижон), 3. Саида Эгамназарова (Сирдарё), Севинч Собиржанова (Наманган). 

57 кг. 1. Севинч Товбаева (Сирдарё), 2. Қизлархон Хусанова (Наманган), 3. Гулина Облақулова (Навоий), Моҳинур Раҳмонова (Хоразм).

63 кг. 1. Озодахон Сатторва (Фарғона), 2. Гулхумор Ҳусанова (Наманган), 3. Шаҳноза Комилжонова (Андижон), Дурдона Мирзамаҳмудова (Наманган).

+63 кг. 1. Шириной Юлдашева (Наманган), 2. Мадинабону Қаҳромонова (Андижон), 3. Нодирахон Раҳмонова (Андижон), Шохсаном Маҳмарасулова (Қашқадарё).

Чемпионатнинг иккинчи куни ўсмирлар ўртасида эркин йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. 

Кучли учликниқўлга киритган полвонлар билан танишамиз. 

32 кг. 1. Ҳусанбой Абдужабборов (Андижон), 2. Муҳаммадюсуф Муҳаммадуллаев (Андижон), 3. Баҳодир Тоҳиржонов (Тошкент ш.), Алижон Турғуншеров (Наманган).

35 кг. 1. Ҳайдарали Аҳатжонов (Фарғона), 2. Ҳожиакбар Асқархонов (Тошкент в.), 3. Фирдавс Умаров (Бухоро), Шукрулло Холмирзаев (Наманган).

38 кг. 1. Жаҳонгир Эшқўзиев (Сирдарё), 2. Жамолбек Оллаёров (Сурхондарё), 3. Жасурбек Ҳайдаров (Сирдарё), Зиёджон Ҳасанов (Фарғона).

42 кг. 1. Абубакир Дўстмаматов (Навоий), 2. Содиқжон Тўрақулов (Фарғона), 3. Наврўзбек Маҳамадалиев (Наманган), Диниёр Абдураззақов (Сурхондарё). 

46 кг. 1. Абдуаҳат Абдуллаев (Жиззах), 2. Умиджон Муҳаммедов (Навоий), 3. Абдували Ҳамидов (Навоий), Аслиддин Қамбаров (Наманган).

50 кг. 1. Хуршид Қўчқоров (Қашқадарё), 2. Саидакабар Соибназаров (Сурхондарё), 3. Одилжон Пазлиддинов (Наманган), Мадҳиддин  Фазлиддинов.

55 кг. 1. Фаёзбек Абдуғаффоров (Фарғона), 2. Ҳасанбой Ваҳобжонов (Наманган), 3. Самандар Норинбоев (Тошкент в.), Каримов Ойбек (Тошкент в.).

60 кг. 1. Саидрауфхон Ҳабибуллаев (Тошкент в.), 2. Оғабек Ражабов (Самарқанд), 3. Холмурод Анваров (Фарғона), Фаррух Собиржонов (Наманган).

65 кг. 1. Самандар Исроилов (Фарғона), 2. Жасурбек Валижонов (Фарғона), 3. Асадбек Абдумуталиев (Наманган), Эшмамат Баратов (Тошкент ш.).

71 кг. 1. Диёрбек Худойберганов (Хоразм), 2. Мухторжон Ҳожимуродов (Наманган), 3. Асадбек Турғунбоев (Наманган), Умиджон Жўрақўзиев (Фарғона).

+71 кг. 1. Асадбек Маъруфов (Фарғона), 2. Баҳодир Меҳмонов (Фарғона), 3. Муҳриддин Маҳмуджонов (Наманган), Фирдавс Рамазонов (Қашқадарё).

Мусобоқа якунига етгач, тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўз вазн тоифаларида муваффақият қозонган ёш спортчи болалар ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Жавлон МИРЖУМАЕВ,  Гулистон Олимпия захарилари коллежи  белбоғли кураш мураббийи: 

- Мусобақадан мусобақада спортчиларимизнинг усул жиҳатидан иқтидорлари ошиб бормоқда. Ушбу чемпионатда ҳам шогирдларимиздан Жаҳонгир Эшқўзиев  38 кг.да олтин, Юлдуз Абдуллаева 48 кг.да кумуш, Саида Эгамназарова 52кг.да бронзамедалларга эришди,  хурсандмиз.  Бугун Сирдарё вилятида ҳам 600 нафарга яқин болалар белбоғли кураш билан шуғулланишади. Боёвут, Ховос туманларида, Ширин, Гулистон шаҳарларида белбоғли кураш оммалашган. Албатта, вилоятимизда миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни оммалашишида, чемпионлар етишиб чиқишда устозларимиз Қўзҳайдар Эгамбердиев, Асилбек Эгамбердиев, Ҳусниддин Бердибековларнинг хизмати таҳсинга лойиқ. Мақсадимиз, вилоятимизда белбоғли курашни янада ривожлантириб, халқаро мусобақаларда юқори ўринларни эгаллаш ва Юртимиз шаънини доим улуғлаш бўлади.  


Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг