UZ

Сўнгги янгиликлар

18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0 13:19Фрэнсис Нганну ўғли вафотидан кейин илк бор пост қолдирди 0

22 янв 12:19
Янгиликлар

Бошқалар

Белбоғли кураш федерацияси томонидан йил якунларига бағишланган тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мажлислар залида Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг 2023 йил якунларига бағишланган тантанали тадбири бўлиб ўтди.


Унда жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА) бош котиби Анвар Муҳаммедов, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев,  Чирчиқ шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Журъатбек Раҳмонов, вилоят ва шаҳар депутатлари, спортчилар, мураббий ва ҳакамлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров кириш сўзи билан бошлаб, ортда қолган 2023 йил белбоғли кураш спорти учун юксак натижалар ва муваффақиятларга бой йил бўлганлигини эътироф этди. 

Спортчиларимиз республика ва жаҳон миқёсида ўтказилган мусобақаларда шохсупанинг юқори поғоналаридан ўрин эгаллаб, мамлакатимиз спорт захирасига медаллар шодасини тақдим этишгани, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилганликларини мамнуният билан қайд этди. 

Маросимда  Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраевлар ҳам йиғилганларни қутлаб, миллий  спорт турларимизга,  хусусан белбоғли кураш спорт турига қаратилаётган эътибор ва

белбоғли курашни ривожлантириш масалалари ҳақида тўхталиб, жорий йилги халқаро мусобақаларда полвонларимизга муваффақият тилади.

Тадбирда шунингдек, белбоғли кураш федерацияси томонидан турли номинациялар бўйича  ғолиблар аниқланди. Унга кўра "Йилнинг энг яхши спортчиси" номинациясида ўғил болалар ўртасида Ойбек Султонов, қизлар ўртасида Фарангиз Абдунабиевалар лойиқ кўрилди. "Йилнинг энг яхши мураббийи" номинациясини андижонлик Жамолиддин Бозоров ва фарғоналик Дилшода Юнусовалар қўлга киритди. "Йилнинг энг яхши мусобақа ташкилотчиси"га Қорақалпоғистон  Республикаси ва Бухоро вилояти белбоғли кураш федерациялари муносиб кўрилди." Йилнинг энг яхши ҳаками" сифатида Абдуҳамид Пирматов (Фарғона) эътироф этилган бўлса, "Йилнинг энг яхши федерацияси" Фарғона вилояти белбоғли кураш федерациясига берилди. "Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун" номинацияси ғолиби деб Султонбой Мирзаев (Андижон) эълон қилинди.  

Шунингдек, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётганлиги учун бир қатор соҳа вакиллари ва депутатлар  Осиё белбоғли кураш конфедрацияси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Белбоғли кураш федерациясининг доимий ҳамкори ҳисобланган "Адолат " СДП сиёсий кенгаши томонидан ҳам турли йўналишлар бўйича номинация ғолиблари, федерация вакиллари, спортчилар ва мураббийиларга диплом ҳамда эсдаликлар топширилди. 


Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг