UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0 07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0

08 ноя 07:43
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Ғиждувонда Ўзбекистон кубоги ўтказилди

6-7 ноябрь кунлари Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2007-2008 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мамлакат Кубоги баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 400 нафарга яқин ёш спортчилар иштирок этишди.

Ушбу мусобақада ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 11 та вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазнда беллашишди.

Регламентга кўра, мусобақанинг биринчи куни ўғил болалар белбоғли курашнинг классик йўналишда 11 та вазн тоифасида кураш тушишган бўлса, иккинчи кунида эркин йўналишида қизлар 7, ўғил болалар эса 11 та вазнда баҳсларга киришди. 

Мусобақани белбоғли кураш федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоев бошчилигидаги 30 нафар ҳакамлар гуруҳи баҳолаб борди.

Беллашувларнинг сўнгги  натижаларига кўра, қуйдаги спортчилар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни банд этишди:

Ўғил болалар. Классик йўналиш

27 кг. Зийнатиллох Ғанижонов (Андижон), 30 кг. Багдаулет Донгесов (ҚҚР), 33 кг. Миржаҳон Исроилов (Бухоро), 36 кг. Ахрор Ғофуржонов (Наманган), 40 кг. Асилбек Муҳаммедов (Фарғона), 44 кг. Сардор Абдуллаев (Тошкент в.), 48 кг. Саидислом Саиджалолов (Тошкент в.), 52 кг.  Улуғбек Муҳаммаджонов (Андижон), 55кг. Алмазбек Орынбаев (ҚҚР), 60 кг. Муҳаммадқодир Каримжонов (Тошкент ш.),+60. Муҳаммадюсуф Мўминов (Фарғона).

Қизлар. Эркин йўналиш.

33 кг. Жасмина Маъмуржонова (Фарғона), 36 кг. Наимахон Субхоналиева (Фарғона), 40 кг. Гулбаҳор Имомназарова (Андижон), 44 кг. Арофат Муҳаммедова (Андижон), 48 кг. Гулсанам Раҳматуллаева (Наманган), 52 кг. Элдора Алимбоева (ҚҚР), +52 кг. Муборак Маъруфжонова (Наманган).

Ўғил болалар. Эркин йўналиш.

27 кг. Захриддин Мўйдинов (Андижон), 30 кг. Маҳмуджон Мамажонов (Наманган), 33 кг. Озодбек Атақулов (Бухоро), 36 кг. Озодбек Салимов (Фарғона), 40 кг. Оқилбек Раҳимбердиев (Наманган), 44 кг. Собиржон Абдуллаев (Сирдарё), 48 кг. Миржалол Мираҳмедов (Фарғона), 52 кг. Отабек Абдужаббуров (Сирдарё), 55 кг. Хафиз Раҳимов (Бухоро), 60 кг. Беҳруз Иброҳимов (Тошкент в.), +60 кг. Наврўз Мамаюсупов (Навоий).

Ғолиб ва совриндор бўлган ёш спортчилар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Бокенбай САДУАКАСОВ, Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус шаҳар олий маҳорат мактабининг белбоғли кураш бўйича бош мураббийи:

- Кубок беллашувларини ўтказиш учун юқори даражада тайёргарлик кўрилганига гувоҳ бўлдик. Бунинг учун мезбонларга, хусусан, Бухоро вилоят Туризм ва спорт бош бошқармасига, Ғиждувон туман ҳокимлигига, белбоғли кураш федерациясига, спорт мактаби жамоасига миннатдорчилик билдирамиз. Шогирдларимиз ушбу мусобақада учта  олтин, учта кумуш ва тўртта бронза медалларини қўлга киритишди. Мақсадимиз, насиб этса жаҳон чемпионатларида ҳам юқори ўринларни қўлга киритиш бўлади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг