UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0

16 апр 20:39
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Навоийда мамлакат чемпионлари аниқланди + ФОТО

14-15 апрель кунлари Навоий шаҳридаги Яккакураш турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2005-2006 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 300 нафарга яқин ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди.  

Мусобақада ўғил болалар 10, қизлар эса 7 та вазн тоифасида куч синашишди. Муросасиз ўтган мазкур чемпионатнинг якуний натижалирга кўра, қуйдаги полвонлар ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, олтин медалларга эга бўлишди.

Ўғил болалар (белбоғли кураш йўналиши)

45 кг. Шухрат Қирғизбоев (Андижон), 50 кг. Соҳибжон Бойматов (Тошкент ш.), 55 кг. Муҳаммадюсуф Махамадуллаев (Андижон), 60 кг. Камронмирзо Усмоналиев (Наманган), 65 кг. Азимжон Акбаров (Тошкент ш.), 71 кг. Оллоберди Каримбердиев (Тошкент ш.), 77 кг. Сардор Жумабоев (Тошкент в.), 85 кг. Азимжон Юлдошев (Наманган), 95 кг. Анваржон Хўжамуродов (Наманган), +95 кг. Шоҳрух Шорустамов (Тошкент в.). 

Қизлар (эркин йўналиш)

44 кг. Арофатхон Муҳаммадова (Андижон), 48 кг. Моҳирахон Қаҳҳорова (Андижон), 52 кг. Элдора Алимбоева (Қорақалпоғистон), 57 кг. Заҳрохон Маҳмудова (Фарғона), 63 кг. Дурдона Маъмуржонова (Сирдарё), 70 кг. Севара Саженова (Қорақалпоғистон), +70 кг. Жумагул Эркинжонова (Фарғона).

Ўғил болалар (эркин йўналиш)

45 кг. Иззатилло Жуманов (Фарғона), 50 кг. Тоҳиржон Ҳабибуллаев (Наманган). 55 кг. Муслимбек Ўктамжонов (Тошкент ш.), 60 кг. Дадабек Суюмов (Наманган), 65 кг. Шодиёрбек Ражабалиев (Сирдарё), 71 кг. Нодирбек Ғофуров (Самарқанд), 77 кг. Зиёдулла Валижонов (Тошкент ш.), 85 кг. Элдор Маҳмудов (Тошкент ш.), 95 кг. Нодирбек Низомов (Бухоро), +95 кг. Шохруҳ Қурбонбоев (Навоий). 

Ўзбекистон чемпионати беллашувлари якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда медаль билан мукофотланишди.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг