UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0 14:43Хабиб Нурмагомедов Махачевнинг бурчагида бўладими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 14:22Коллинз Страсбург турнири бош соврини учун кортга чиқади 0

27 окт 07:22
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Нукусда Ўзбекистон кубоги якунланди

25-26 окятбрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида миллий белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Нукусдаги 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган мусобақада 2001-2002 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар гиламга чиқишди. 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги ушбу мамлакат кубогида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан икки юз эллик нафарга яқин спортчилар иштирок этишди. 

Мамлакат кубоги мусобақасида ўғил болалар эркин ва классик йўналишларда ўн битта вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда еттита вазнда куч синашишди. 

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи эса мусобақанинг муросасиз ўтишини таъминлаб боришди. 

Беллашувлар якунига етгач, тақдирлаш маросими ташкил этилди ва кучли учликдан жой олган спортчилар медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Ўзбекистон кубоги ғолиблари:

Ўғил болалар (эркин йўналиш)

-42 кг. 1. Муҳаммаджон Абдусалимов  (Самарқанд)

-46 кг. 1. Аббос Умаржонов   (Самарқанд)

-50 кг. 1. Жавоҳир Абдуқосимов  (Фарғона)

-55 кг. 1. Машҳурбек Эгамбердиев (Сурхондарё)

-60 кг. 1. Диёрхўжа Муйдинов  (Фарғона)

-65 кг. 1. Асадбекмирзо Рустамов ( Наманган)

-71 кг. 1. Нусрат Султонбоев  (Андижон)

-77 кг. 1. Маржонбек Ўроқов (Сурхондарё)

-83 кг. 1. Асадбек Маъруфов  (Фарғона)

-90 кг. 1. Шохрухон Нишонов  (Фарғона)

+90 кг. 1. Абдуазиз Эргашев (Навоий)

Қизлар (эркин йўналиш)

-44 кг. 1. Моҳигул Ибрагимова (Наманган)

-48 кг. 1. Зулайхо Абдужабборова (Наманган)

-52 кг. 1. Фарангиз Абдунабиева (Сирдарё)

-57 кг. 1. Саида Эгамназарова (Сирдарё)

-63 кг. 1. Шоира Қаландарова (Хоразм)

-70 кг. 1. Муниса Носирова (Наманган)

+70 кг. 1. Зебохон Носирова (Наманган)


Ўғил болалар (классик йўналиш)

-42 кг. 1. Бобуржон Шуҳратов (Тошкент в.)

-46 кг. 1. Алишержон Нишонбоев (Наманган)

-50 кг. 1. Абдуқодир Авазбеков (Наманган)

-55 кг. 1. Камронбек Ортиқов (Тошкент в.)

-60 кг. 1. Саиджаҳонхўжа Саидкомилов (Андижон)

-65 кг. 1. Ойбек Султонов (Андижон)

-71 кг. 1. Шахбоз Раҳимов (Наманган)

-77 кг. 1. Акмалжон Ҳакимов (Андижон)

-83 кг. 1. Зафар Рисқибоев (Тошкент в.)

-90 кг. 1. Учқунжон Хурсандов (Фарғона)

+90 кг. 1. Илёсбек Обиджонов (Тошкент в.)

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг