UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0

26 май 10:52
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Қўқонда Президент соврини учун Жаҳон чемпионати бошланди ФОТОРЕПОРТАЖ

Бироз аввал Қўқон шаҳрида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўсмирлар ва қизлар ўртасида Жаҳон чемпионати старт олди.

Дунё биринчилигида Россия, Мўғулистон, Озарбайжон, Беларусь, Исроил, Грузия, Ҳиндистон, Молдова, Руминия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби дунёнинг 20 га яқин давлатидан 300 нафардан зиёд полвонлар иштирок этяпти.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА), Фарғона вилояти ҳокимлиги, Фарғона вилояти прократураси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар кўмагида ўтказилмоқда.

Жаҳон чемпионатида белбоғли кураш қоидаларига кўра, белбоғли кураш бўйича ўғил болалар - 42,  -45, -50, -55, -60, -65, -71, -77 , -85, -95, +95 кг. вазн тоифаларида куч синашишса, қизлар  - 44,  -48, -52, -57, -63, -70, +70 кг. вазнларда ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Маълумот учун, “Қўқон ва спорт” шиори остида ўтадиган жаҳон чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 216 000 000 сўмни ташкил этади.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбирларимиз (Қўқон шаҳридан махсус)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг