UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0

31 мар 17:34
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Хўжаободда Ўзбекистон кубоги якунланди ФОТО

Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида миллий белбоғли кураш бўйича 2003-2004 йилда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги  мазкур мусобақада мамлаткатимизнинг барча ҳудудларидан 250 нафарга яқин ўғил-қизлар иштирок этишди. 

Ўғил болалар белбоғли кураш ва эркин йўналишда 11, қизлар эса худди шу  йўналишларда 7 та вазн тоифасида ўзаро куч синашишди. Муросасиз ўтган беллашувларда қуйидаги спортчилар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилишди.

Классик ўйналиш (ўғил болалар)

35 кг. Бунёд Расулов (Фарғона), 35 кг. Муҳамадюсуф Муҳаммадуллаев (Андижон), 38 кг. Ҳаётбек Камолиддинов (Фарғона), 42 кг. Илёс Ёқубжонов (Андижон), 46 кг. Абдубанна Мамасидиқов (Фарғона), 50 кг. Абдуқодир Авазбеков (Наманган), 55 кг. Ҳайитбек Ҳасанов (Андижон), 60 кг. Самандар Нурмуҳаммедов (Наманган), 65 кг. Бекзодбек Камолиддинов (Андижон), 71 кг. Дилшодбек Нишонов (Андижон), +71 кг. Диёрбек Худойберганов (Тошкент в.).

Классик йўналиш (қизлар)

40 кг. Мадинабону Акромова (Наманган), 44 кг. Маҳлиё Эгамбердиева (Наманган), 48кг. Моҳидил Маҳмудхонова (Наманган), 52 кг. Мухлиса Эгамбердиева (Андижон) , 63 кг. Хуршида Мамадалиева (Фарғона), +63 кг. Шириной Юлдошева (Наманган).

Эркин йўналиш (ўғил болалар)

32 кг. Анваржон Турғунов (Фарғона), 35 кг. Шахзод Усмонов (Тошкент в.), 38 кг. Беҳруз Абдураҳмонов (Навоий), 42 кг. Жаҳонгир Эшқўзив (Сирдарё), 46 кг. Абубакир Дўстмаматов (Навоий), 50 кг. Наврўзбек Муҳамадалиев (Наманган), 55 кг. Абдушукур Абдурашидов (Наманган), 60 кг. Олимжон Мирзаолимов (Фарғона),  65 кг. Шердор Ғофуров (Тошкент ш), 71 кг. Жасурбек Расулов (Тошкент ш.), +71 кг. Бобурбек Мадаминов (Фарғона).

Эркин йўналиш (қизлар)

40 кг. Сайёра Кенжабоева (Наманган), 44 кг. Шаҳринсабону Набижонова (Наманган) 48 кг. Каромат Давлетова (Хоразм), 52 к. Юлдуз Абдуллаева (Сирдарё), 57 кг. Диёра Зухриддинова (Наманган), 63 кг. Сарвиноз Усмонжонова (Андижон), +63 кг. Нодирахон Раҳмонова (Андижон).

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Юлдуз АБДУЛЛАЕВА (Сирдарё), 52 кг.да биринчи ўрин соҳибаси: 

Мусобақа қизиқарли ва мурсасиз тарзда ўтди. Ғолибликни қўлга киритишим осон кечмади. Жамоамиздан шунингдек, 42 кг.да Жаҳонгир Эшқўзиев биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, 60 кг.да Ҳусан Абдуллаев ҳамда 44 кг.да Гавҳар Абдусобирова иккинчи, 57 кг.да Сайида Эгамназарова учинчи ўринни банд этишди. Бундай муваффақиятларга эришишимизда устозимиз, Гулистон шаҳар ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг белбоғли кураш бўйича  бош мураббийи Жавлон Миржумаев, спорт ишлари бўйича директор ўринбосари, белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпиони Асилбек Эгамбердиевларга раҳмат айтмоқчимиз. Қолаверса, мактаб-интернатимизда яратилган қулай шарт-шароитлар ҳам кучлилар қаторида бўлишимиз учун хизмат қилаётганидан мамнунмиз. Ниятимиз - халқаро мусобақаларда ҳам ғолибликни тантана қилишдан иборат бўлади.      

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади     

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг