UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

28 мар 13:48
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Хўжаободда Ўзбекистон Кубогига старт берилди

Бугун Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида миллий белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналишлари бўйича Ўзбекистон кубогига старт берилди.

Ўзбекистон Кубоги беллашуларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 250 нафарга яқин ёш полвонлар ғолиблик йўлида куч синашишмоқда. Ушбу мусобақада ўғил болалар ҳар иккала йўналишда 11, қизлар эса 7та вазн тоифасида беллашишади.

Беллашувларнинг қизғин ва муросасиз ўтишида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Адолат” социал демократик партияси вилоят Кенгаши, Хўжаобод туман ҳокимлиги, туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва бошқа жамоат ташкилотлари Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерацияси ва унинг вилоят бўлими билан бевосита ҳамкорлик қилишмоқда. 

Мусобақа доирасида ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган очилиш маросими ҳам тантанавор, байрамона тарзда ташкил этилди. Тадбирда  қатнашган Хўжаобод туман ҳокими Отабек Расулов, Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Муҳаррамхон Дадахўжаева, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раис ўринбосари Малохатхон Мусаева ҳамда Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировлар сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларини табриклаб, барча спортчиларга омад тилашди.      

Беллашувлар 30 март кунига қадар давом этади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг