UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Шахмат Олимпиадаси. Йигитларимиз Ҳиндистон билан, қизларимиз эса Сербия билан дуранг ўйнашди 0 21:40Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади 0 20:19Президент Шавкат Мирзиёевга спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли режалар тўғрисида ахборот берилди 0 18:56Двалишвили О'Мэлли ҳақида: "Болам, Умар ҳақида ўзим қайғураман" 0 18:34Футзал. Коста-Рика - Ўзбекистон. Бошланғич таркибимиз маълум 0 17:59Маҳмуд Мурадов эртанги жанги олдидан рақиби билан юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 17:48ФИФА президенти Кубок финалини кўриш учун Фарғонага келади 0 17:25"Умар иккинчи Хабиб бўлади" - Али Абдель-Азиз 0 17:02Париж Олимпиадасида деярли 39 фоиз спортчи допинг текширувдан ўтди. Қайси мамлакат спортчилари энг кўп текширилди? 0 16:39Дана Уайт Жонс фаолиятини тугатиши ҳақида: "Жангдан кейин нима бўлишини кўрамиз" 0 16:16ФИФА президенти Ўзбекистонда давом этаётган ЖЧ ҳақида фикр билдирди 0 15:53Билол Муҳаммад Хабиб билан машғулотлар вақтида: "У спарринг вақтида қаҳва буюртма қилишга ҳам улгурди" 0 15:28Энтони Жошуа қандай ҳолатда боксдаги фаолиятини якунлашини айтди 0 15:07Нодирбек Абдусатторов Гукешга қарши. Ўзбекистон - Ҳиндистон, Ўзбекистон - Сербия. Жуфтликлар маълум! 0 14:45"Бавария" стадионини афсона шарафига ўзгартиради 0

23 мар 14:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Bellator чемпиони Патрисио "Питбуль" иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабар берганимиздек, Шимолий Ирландиянинг Белфаст шаҳрида Bellator промоушенининг навбатдаги турнири бўлиб ўтди.

Champions Series доирасидаги турнирнинг ко-мэйнивент жанги ярименгил вазн тоифасида ўтказилиб, унда амалдаги Bellator чемпиони, бразилиялик Патрисио "Питбуль" Фрейре канадалик даъвогар Жереми Кеннедига қарши октагонга кўтарилди. Жангнинг учинчи раундида Фрейре рақибини техник нокаутга учратиб, ўз камарини муваффақиятли ҳимоя қилди. 

Муҳимлиги жиҳатидан оқшомнинг учинчи жангида ўрта вазн тоифаси камари учун расмий даъвогар аниқланди. Канадалик Аарон Жеффрини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратган британиялик Фабиан Эдвардс кейинги жангини чемпионлик камари учун ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди.

"Мен ортингдан боряпман!", - дея жангдан кейин дивизионнинг амалдаги чемпиони Жонни Эблинга мурожаат қилган Эдвардс. 

Эътиборлиси, Эблин ўтган йили Фабиан Эдвардсни учинчи раундда нокаутга учратишга муваффақ бўлганди. Британиялик жангчи орадан бир йил ўтиб, яна бир бор Жоннининг камари учун жанг қилиш имкониятига эга бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг