UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 0 09:17Кёртис Блэйдс UFC чемпионини жангга чорлади 0 08:45UFC собиқ чемпиони Алжемейн Стерлинг ҳамюртимиз Богдан Гусковнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 08:12Царукян Макргегор - Чендлер жангига тахмин билдирди 0 07:45МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди 0 07:05UFC Vegas 91 турнири бонус соҳиблари эълон қилинди. Улар орасида ҳамюртимиз Богдан Гусков ҳам бор! 0 06:52Гусков - Спэнн жангида нокаутгача ҳисоб қандай кетаётган эди? (Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма) 0 06:18Даҳшат! Богдан Гусков UFC топ-15 вакили Раян Спэннни нокаутга учратди! 0 06:01Саиджамшид Жафаров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0

01 июл 05:29
Янгиликлар

Тадбирлар

"Беш ташаббус олимпиадаси" ғолиблари тақдирланди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  Бешта ташаббус
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг спорт йўналишида "А" лига ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 201-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Беш ташаббус Олимпиадаси” шиори остидаги мусобақаларнинг биринчи фасли ҳам ўз поёнига етди.

Беллашувлар ўз номига яраша беш босқичда ташкил этилди. Маҳалладаги мусобақалар орқали старт олган оммавий спорт тадбирларида республикамизнинг 3 100 000 нафардан зиёд 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. 

Мусобақаларнинг Республика босқичларида эса (А, B, C лигалар бўйича) 5,5 минг нафарга яқин иштирокчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

15 июндан бошлаб мусобақанинг Республика босқичига старт берилди. Ҳал қилувчи беллашувлар мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларида юқори савияда ташкил этилди.

Республика босқичида ғолиб бўлган 114 нафар иштирокчи Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси томонидан муносиб равишда тақдирланди. Маросимида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов ва унинг ўринбосари Абдулла Аслонов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди. 

Ғолибларга асосий терма жамоаларимиз фойдаланадиган спорт экипровкалари тақдим этилди. Бундан кўзланган мақсад соғлом турмуш тарзи тарғиботчиларига ўзбек спортининг бир бўлаги эканликларини ҳис қилишдек имконни тақдим этиш бўлди.

Яна бир эътиборга молик жиҳати, ғолиб ва совриндорларнинг маҳаллаларига спорт майдончалари ҳам қуриб берилиши мутасаддилар томонидан ваъда қилинди. Бундан руҳланган иштирокчилар яратиб берилаётган имкониятлар ва эътибордан мамнун эканликлаини айтиб ўтишди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг