UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0

19 янв 16:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бетербиев МакГрегор ва Мейвезер жангини "спектакль" деганини изоҳлади

Яримоғир вазн тоифасида WBC ва IBF талқинига кўра жаҳон чемпиони Артур Бетербиев Флойд Мейвезер ва Конор МакГрегор жанги ҳақида гапирди.

"Эсимда, ўшанда Монреалда эдим ва бу жанг кинотеатрларда жонли эфирда намойиш этилганди. Ростини айтсам, Мейвезерни хафа қилмайман, у зўр боксчи, шунча жанглар ўтказди, шунча ғалаба қозонди ва мағлубиятсиз келди - лекин мен ҳеч қачон унинг санъати, одоб-ахлоқига мухлислик қилмаганман. Мен ҳеч қачон унинг жангини кўрмаганман, аммо МакГрегор мени жангни кўришга мажбур қилди. Мен Макгрегорга устунлик бердим, ўйладим: унинг чап қўли яхши, мустаҳкам туради, орқа қўли ёмон эмас. Улар бу жангни жуда фаол тарғиб қилишди - жуда кўп шоулар бўлди! Лекин биринчи раунд тугади ва мен кўрдимки ҳаммаси...

Биринчи, иккинчи ва учинчи раундларда МакГрегор нима қилса қилди, чунки Мейвезер унга қўйиб берди. Ҳозирда бу вазндаги энг яхши 10 та жангчининг исталгани боксда ўша пайтдаги Мейвезердан тезроқ жанг қилар эди. Фақат бошқа даражада. Тасаввур қилинг: МакГрегор каби спорт устаси даражасидаги одам хизмат кўрсатган спорт устасига қарши. Катта фарқ борми?  Шунинг учун концерт. Спектакль.

Йўқ, менимча, келишув бўлмаган. Аммо Мейвезер фонида катта фарқ, катта бўшлиқ бордек туюлди. Яна Макгрегорни спорт устаси даражасида деб хафа қилмоқчи эмасман", — Бетербиевнинг сўзларини келтиради Sport24.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг