UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди 0 19:57Навбатдаги бокс - ММА тўқнашуви? Райан Гарсия ва Шон О'Мэлли жанги учун музокаралар бошланди 0 19:36Кроуфорднинг мураббийи Мадримовни Головкин билан таққослади 0 19:15Махачев орзусидаги жангни айтди 0 18:54Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 18:32Кроуфорд Мадримов ҳақида: "У оёқда жуда яхши ишлайди" 0 18:11Новак Жокович Париж Олимпиадасидаги чемпионлик ҳақида гапирди 0 17:50Ислам Махачев Арман Царукянининг "сирларини" фош қилди 0 17:28Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди 0 17:07Зубайра Тухугов UFCдан ҳайдалиши сабабини айтди 0 16:46Рафаэль Надалнинг "Ролан Гаррос"да иштирок этиши сўроқ остида 0 16:25Кроуфорд нима учун Исроил Мадримовга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди 0 15:43Чемпион Леон Эдвардснинг навбатдаги жанг тафсилотлари маълум 0 15:22Париж-2024 стартига 3 ойдан камроқ вақт қолди. Олимпиада Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилинадими? 0

19 дек 11:30
Янгиликлар

Бошқалар

Биатлон. Жаҳон кубоги. Коукалова - масс-старт ғолибаси!

Чехиянинг Нове Место шаҳрида қишки биатлон бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи аёллар ўртасидаги масс-старт баҳслари билан якунланди.

Мусобақада мезбонлар вакиласи Габриэа Коукалова ғолибликни қўлга киритди. У бундан аввал икки босқич ғолибаси, умумий гуруҳ пешқадами Лаура Дальмайерни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Германиялик биатлончига кумуш медал насиб этди. Италиялик Доротея Вирер бронза медали билан тақдирланди. Иккинчи ўринга қарамай, Дальмайер умумий ҳисобда карвонбошиликни ўзида сақлаб қолди.


Лаура иккинчи ўриндаги финляндиялик Кайса Макарайненни 98 очкога ортда қолдирмоқда. Учинчи ўринга масс-старт ғолибаси Габриэла Коукалова кўтарилиб олди.

Маълумот учун, Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи 5 январь куни Оберхофф шаҳрида старт олади.

КУЧЛИ УЧЛИК:

1. Габриэла Коукалова (Чехия, 0+1+0+0) 34.42,1

2. Лаура Дальмайер (Германия, 2+0+0+0) +3,1

3. Доротея Вирер (Италия, 1+0+0+0) +9,7


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг