UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38Артур Григорянга илк мағлубиятни тақдим этган боксчи 50 ёшида фаолиятини якунлади 0 18:17Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди 0 17:52"Мендан бошқа ҳеч ким Мерабни нокаут қила олмайди" - Шон О’Мэлли 0 17:26"Головкинда ҳеч қачон катта ғалабалар бўлмаган" - Райан Гарсия 0 17:02Илия Топурия жангларга қайтаётганини маълум қилди 0 16:38Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади 0 16:16"Ишончим комилки, мен навбатдаги даъвогарман". Ульберг Перейра билан жанг ҳақида гапирди 0 15:53Алекс Перейра нега биринчи жангда Анкалаевга ютқазганини тушунтирди 0 15:26Царукян: "Фақат мен Топурияни енгишга қодирман" 0 15:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди 0 14:39Ғиёсов билан эҳтимолий тўқнашуви айтилган Мэнни Пакьяо навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 14:17МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи 0 13:55"Ҳаммаси бошқача бўлади". Пётр Ян Двалишвили билан жанг қилишга рози 0 13:32Даниэль Дюбуа даъвогарлик жангига рози бўлди, ғолиб Усикка қарши жанг қилади 0 13:10Арман Царукян нима учун Хукер билан жангга рози бўлганини айтди 0

10 авг 14:10
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Биласизми? Бугун боксчиларимиз иккита бронзани нақд қилишлари мумкин

Бугун Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган Ёзги олимпия ўйинларининг бешинчи кунида 6 нафар спортчимизга мухлислик қиламиз.

Улардан бевосита 4 нафари бугун медалларга эга чиқиши мумкин. Дзюдочиларимиз ҳақида маълумот берган эдик. Боксчиларимиздан эса бугун икки нафари камида бронза медалини нақд қилиши мумкин.

Боиси, улар чорак финал жангларида рингга кўтарилишади ва ярим финал чиптаси бу камида бронза медали дегани бўлади. -49 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов қозоғистонлик азалий рақиби Биржан Жакиповга қарши жанг ўтказади. Боксчилар ўзаро уч маротаба тўқнаш келишган. Жангларнинг иккитасида Ҳасанбой зафар қучган. Жангларнинг бирида у рақибини нокаутга ҳам учратган. Бугун ҳам Дўсматовдан ана шундай ишончли ғалаба кутиб қоламиз.

Яна бир чарм қўлқоп устамиз -91 кг вазндаги Рустам Тўлаганов бугун озарбайжонлик Абдуқодир Адуллаев билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Ғалаба боксчимизга камида бронза медални тақдим этади.

БОКСЧИЛАРИМИЗНИНГ БУГУНГИ ИШТИРОКИ:

Рустам Тўлаганов - (Бокс, -91 кг вазн тоифасида, чорак финал) - 21:45

Ҳасанбой Дўстматов - (Бокс, -49 кг вазн тоифасида, чорак финал) - 01:00

Фазлиддин Ғоибназаров - (Бокс, -64 кг вазн тоифасида, 1/16 финал) - 02:15

Эслатма: Тошкент вақтида берилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 авг 22:55:32
thesportfan
Хасанбой уз вазнида дунеда биринчи! Шубхасиз олтин медаль бизники!.
   
10 авг 18:19:24
erkin
Рустам олдинги жангнинг охирида чарчади, тренерлар албатта бунга эътибор қаратинглар!
   
10 авг 18:18:17
erkin
Нега бронза? Ҳасанбой Биржандан ўтса жиддийлардан ҳеч ким қолмайди! Шу сафар ғалаб қозонса олтинни насиб бўлса олади!
   
10 авг 15:19:59
SoccerlanD
ОС спортчиларимизга ишонмияпти) камида бронза)))) Урток блоклашни севувчилар!!! Олтин хакида уйлелик камида 2 та олтин 1 та кумуш ман шунга розиман)
   
10 авг 14:10:50
AlexiS_DaN
Бизга бронза эмас, бизга олтин керак) Олга узбегим
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг