UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57Тайсон Фьюри фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:36Усик Фьюри билан реванш учун гонорарнинг неча фоизини олиши маълум бўлди 0 18:20Ёшларимиз Португалияда Европа кубогидаги иштирокларини бошлашди (қуръа натижалари) 0 18:15Дастин Порье Махачев билан жанг ўзи учун энг сўнггиси бўлиши мумкинлигини айтди 0 17:52"Ман Сити" Гвардиола билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи 0 17:31Дю Плесси бошқа вазн тоифасида ҳам чемпионлик жангини ўтказмоқчи 0 17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0 14:43Хабиб Нурмагомедов Махачевнинг бурчагида бўладими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 14:22Коллинз Страсбург турнири бош соврини учун кортга чиқади 0

14 апр 18:26
Янгиликлар

Спорт курашлари

Биласизми? Эркин кураш тарихи эрамиздан аввалги даврга бориб тақалади

Олимпия оиласига мансуб эркин кураш тарихи илдизи қадимги Юнонистонга бориб тақалади.

Маълумки, ҳар хил спорт турлари бўйича комплекс синовлар қадимги юнонлар умумий жисмоний тайёргарлиги асосини ташкил қилган. Эркин усулда курашиш ҳамма спорт турлари ичида катта аҳамиятга эга бўлган. Курашчилар беллашувларида, ҳозирги қоидалардан фарқли ўлароқ, рақибни сафдан бутунлай чиқариб юбориш ёки уни мағлуб бўлганлигини тан олишга мажбур қилиш ғалаба мезони бўлиб хизмат қилган. Курашда бунга рақибни беллашувни давом эттиришдан маҳрум қилувчи самарали усулларни ўтказиш, эрамиздан аввалги VIII асрдан бошлаб уни тиззада туришга мажбур қилиш йўли билан эришилган. 

Қадимги дунё ҳайкалтарошлари кураш беллашувларидан парчаларни тасвирлаганлар. Бу беллашувларда курашчилар оёқлардан ушлашлар билан бир қаторда оёқлар ёрдамида бажариладиган ҳаракатлардан фойдаланганлар.

Замонавий эркин кураш, мутахассисларнинг фикрича, Англияда шаклланган. ХVIII асрданоқ бу ерда шундай кураш варианти мавжуд бўлганки, бунда курашчиларга ҳужум воситаларини танлашда кенг имконият берилган.

ХIХ аср Eвропада профессионал курашнинг жадал ривожланиш асрига айланди. Спортдаги профессионализм Американи ҳам эгаллади. Кураш сердаромад машғулотга айланди. Шимолий Америкада эркин курашни тарғиб қилувчи ёшлар спорт тўгараклари пайдо бўла бошлади. Кураш инсонни ҳар томонлама ривожлантирувчи ҳамда қизиқарли ва томошабоп спорт турига айланди.

1904 йилда АҚШда ўтказилган учинчи Олимпия ўйинларида америкаликлар мезбон сифатида ўз ҳуқуқларидан фойдаланиб, биринчи бор олимпия дастурига юнон-рум кураши ўрнига эркин кураш мусобақаларини киритдилар. Бироқ бошқа давлатлар вакиллари бу мусобақаларда иштирок этмадилар, чунки ҳамма иштирокчилар битта мамлакат - АҚШ вакиллари эди. Кейинги Олимпия ўйинлари (1908 й.) дастурида иккита кураш тури бор эди. Бироқ V Олимпия ўйинларида (Швеция, 1912 й.) ташкилотчилар эркин курашни Олимпия дастурига киритмадилар ва спортчилар юнон-рум кураши мусобақаларида қатнашдилар.

1921 йилда мазкур қўмита Халқаро ҳаваскорлар кураш федерациясига (ФИЛА) айлантирилди. Ушбу ташкилот 2014 йилдан UWW, яъни инглизча талаффузда (Юнайтед Ворд Вреслинг)га айлантирилди. Эътиборлиси, ушбу ўзгариш айнан Тошкентда ўтган жаҳон чемпионати доирасидаги Конгрессда эълон қилинган. UWW жаҳондаги энг йирик ва таъсир доираси катта спорт ташкилоти ҳисобланади. 

VII Олимпия ўйинларидан бошлаб (Бельгия, 1920й.) эркин кураш доимий равишда Олимпия ўйинлари дастурига киритиб келинмоқда. Ўша пайтларда Олимпия ўйинлари турли мамлакатлар эркин курашчиларининг ўз кучини синаб кўрадиган ягона мусобақа эди. Бошқа ҳеч қандай халқаро мусобақалар ўтказилмасди.

Биринчи Eвропа чемпионати 1929 йилда Парижда, биринчи жаҳон чемпионати эса 1951 йилда Токиода ўтказилган. 

Ўзбекистонлик курашчилар мустақилликка эришгунимизга қадар ҳам халқаро майдонда катта ютуқларни қўлга киритганлар. Улар орасида икки карра Олимпиада чемпионлари, бир неча бор жаҳон чемпионлари Арсен Фадзаев ва Махарбек Хадарстев, шунингдек уч карра жаҳон чемпиони Аслан Хадарстевни алоҳида таъкидлаш ўринли бўлади. Улар қаторида Э.Абдураманов, Э.Юсупов, Л.Шепилов, А.Хаймович, Р.Атаулин, Х.Зангиев, Р.Исламов, А.Очилов, Д.Захартдинов ва Р.Хинчаговлар ҳам катта ютуқларга эришганлар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг