UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Дана Уайт Перейранинг ғалабаси ва унинг келажаги ҳақида гапирди 0 18:40Перейра: "Оқ уйда Жон Жонс билан жанг қилишни истайман" 0 18:18Тўрабек Хабибуллаев: "Бундай мусобақаларда ҳеч ким ютқазаман деб рингга чиқмайди" 0 17:39Синхрон сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида учта медалга эга чиқди 0 17:17Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади 0 16:39Алекс Перейра чемпионлик жангларида ғалаба қозониш бўйича 2-ўринга чиқиб олди 0 16:16Қиличбозларимиз МДҲ ўйинларида жамоавий дастурлар ғолиб ва совриндори бўлди 0 15:41UFC 320 турнири бонуслари: Прохазка 100 000 долларга эга чиқди 0 15:17Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи 0 14:45Разамбек Жамалов Чеченистондаги кураш турнирида Рамзан Қодиров билан учрашди (ФОТО) 0 14:14Двалишвили Хабиб, Жонс, Холлоуэй ва Жонсоннинг натижасини янгилади 0 13:35МДҲ ўйинлари: бугун 10 нафар ўзбекистонлик боксчи финалда жанг қилади 0 13:12Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди 0 12:39Алекс Перейра Анкалаевни мағлуб этгандан сўнг нималар деди? 0 12:07Дзюдочиларимиз Жаҳон чемпионатидаги рақибларини билиб олишди (Қуръа натижалари) 0

21 янв 15:56
Янгиликлар

Теннис

Биласизми? Истомин бунгача 2 маротаба "Улкан тож"нинг 4-босқичига чиққан!

Теннисчимиз Денис Истомин бугун Австралияда давом этаётган "Улкан тож" туркумидаги турнирнинг 3-босқич ўйинида ўйнади.

Аввалги босқичда Новак Жоковични мағлубиятга учратган теннисчимиз, бугун испаниялик Пабло Бустани мағлуб этди ва 4-босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Шуни эслатиб ўтмоқчимизки, Денис Истомин бунгача ҳам "Улкан тож" туркумидаги турнирларнинг 4-босқичга йўлланма ола билган.

Биринчи маротаба, у 2012 йили "Уимблдон"да ушбу босқич ўйинида иштирок этган. Ўшанда у чорак финалга чиқиш учун россиялик Михаил Южнийга қарши баҳс олиб борган. Ўшанда теннисчимиз 2:3 (3:6, 7:5, 4:6, 7:6, 5:7) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.



Иккинчи маротаба эса у 2013 йилнинг ёзида "US Open"да ушбу босқичгача етиб бора олган. Ўшанда уни ҳозирги кундаги биринчи ракетка Энди Маррей тўхтатиб қолганди. Британиялик теннисчи Денисни ўша баҳсда 3:1 (6:7, 6:1, 6:4, 6:4) ҳисобида мағлуб эта олган.



Бу сафар Истоминнинг олдида Маррей ёки Южний тургани йўқ. Жоковични мусобақадан чиқариб юборган теннисчимиз чорак финалга йўл олиши учун Григоров ёки Гаскени мағлубиятга учратиши лозим бўлади! Бу эса уддаласа бўладиган иш. Олға, Денис!

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
21 янв 23:41:30
Husniddin Mirzaliyev
Dimitrovdan xavotirdaman juda kuchli formaga kirgan payti Istominga omad!!!
   
21 янв 16:03:23
Bulyat
Азиз Тухтамуродов шу сайтда ишлайдими? споттаги Камолакани шогиоди? Менга алоқага чиқилар маслазат бор.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг